Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Офатлар умид берар

Офатлар умид берар

Офатлар умид берар

«Охирзамонда ниҳоятда оғир вақтлар келади» (2 ТИМЎТИЙГА 3:1)

ҚАЧОНДИР ушбу воқеаларни эшитган ёки кўрганмисиз?

● Ҳалокатли касаллик тарқалиши оқибатида кўплар ҳалок бўлади.

● Очлик юзлаб кишиларнинг ёстиғини қуритади.

● Зилзила дастидан минглаб одамлар нобуд бўлиб, уйсиз қолади.

Кейинги саҳифаларда инсонни ўйлантириб қўядиган бу каби воқеалар билан танишасиз. Шунингдек, «охирзамон» деб аталган бу давр ҳақида Муқаддас Китобда башорат қилинганини билиб оласиз.

Бу мақолаларнинг мақсади сизни муаммоларга тўлиб-тошган дунёда яшаётганимизга ишонтириш эмас. Ҳойнаҳой ўзингиз ҳам уларни бошдан кечираётгандирсиз. Уларнинг мақсади сизга умид беришдан иборат. Уларда олтита башорат амалга ошиши билан «охирзамон» деб аталган давр яқинда ўз ниҳоясига етиши кўрсатилади. Ушбу мақолалар туркумида кундай равшан бўлган далилларни инкор этадиган эътирозлар кўриб чиқилади ва нега ҳаёт яхшиланишига умид қилишимиз мумкинлиги тушунтирилади.