Имон ила
Юклаб олинг:
1. Энг қудратли душман ҳам
Ҳеч қўрқитолмас мени.
Яҳова эрур Қалқон,
У доим мен томон.
Дўстим деб биламан Уни.
(НАҚАРОТ)
Имон ила умид нурин кўргайман,
Имон ила жасур бўлгай қалбим.
Яҳова менга Ҳамдам,
Шунга юриб шахдам,
Маҳкам ушлагайман ҳақ йўлин
Имон ила.
2. Кўп одамлар имон-ла
Ўз умрин яшаб ўтган.
Тирилиб жаннатда
Улар яқин кунда,
Албат соврин олгай Рабдан.
(НАҚАРОТ)
Имон ила умид нурин кўргайман,
Имон ила жасур бўлгай қалбим.
Яҳова менга Ҳамдам,
Шунга юриб шахдам,
Маҳкам ушлагайман ҳақ йўлин
Имон ила.
ЎТИШ
Имон ила тоғ ошиб ўтгайман,
Имон менга умид бергай.
Шу имоним
Хурсанд этгай маъюс дилим,
Синов пайти кучли қилгай.
3. Мен жаннатга муштоқман,
У яқинда келгай.
Агар кўрсатсам
Шу кун қадар чидам,
Яҳова менга нажот бергай.
(НАҚАРОТ)
Имон ила умид нурин кўргайман,
Имон ила жасур бўлгай қалбим.
Яҳова менга Ҳамдам,
Шунга юриб шахдам,
Маҳкам ушлагайман ҳақ йўлин
Имон ила,
Имон ила.
(Шунингдек, Иброн. 11:1–40 га қаранг.)