Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

20- қўшиқ

Жамоатинг айла жам

Жамоатинг айла жам

(Ибронийларга 10:24, 25)

1. Яҳова, қўрғонимизсан,

Жамоатинг айла жам,

Сени улуғлаб куйлайлик,

Бўлиб якдил, жамулжам.

2. Ҳақиқатнинг булоғидир,

Ҳаёт каломинг тоза.

Сенинг қуёшдай меҳрингдан

Олайлик биз андоза.

3. Дилимизга Ўз руҳингдан

Дарё каби тинчлик бер.

Сенга шон-шараф айтайлик,

Токи Сен юксалавер.

(Шунингдек Заб. 21:23; 33:4; Ишаё 50:4 га қаранг.)