Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

7- САВОЛ

Муқаддас Китобда ҳозирги замон ҳақида қандай башоратлар мавжуд?

«Халқ халққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади... Буларнинг бари эса тўлғоқнинг бошланиши, холос».

Матто 24:7, 8

«Талайгина сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, кўпларни йўлдан уради. Қонунсизлик кўпайиши туфайли, кўпчиликнинг севгиси совийди».

Матто 24:11, 12

«Урушлар шовқинини ва урушлар хабарларини эшитганингизда, ваҳимага тушманглар, ахир бу воқеалар юз бериши муқаррар. Аммо бу ҳали охират эмас».

Марк 13:7

«Кучли зилзилалар юз беради, бир жойда, кейин бошқа жойда озиқ-овқат етишмовчилиги ҳамда ўлатлар бўлади. Шунингдек, одамлар қўрқинчли нарсаларни ва осмондан тушган аломатларни кўришади».

Луқо 21:11

«Аммо шуни билгинки, охирзамонда ниҳоятда оғир вақтлар келади. Сабаби, ўша пайтда одамлар ўзини севадиган, пулпараст, мақтанчоқ, кеккайган, куфр сўзларини айтувчи, ота-онага итоатсиз, ношукур, садоқатсиз, меҳрсиз, муросасиз, туҳматчи, ўзини тута билмайдиган, шафқатсиз, яхшиликдан нафратланадиган, сотқин, ўзбошимча, мағрур, Аллоҳни эмас, айш-ишратни севадиган бўладилар. Ўзларини художўй қилиб кўрсатишади-ю, амалда эса бунга риоя қилишмайди. Бундайлардан қоч».

2 Тимўтийга 3:1–5