Еремиё 1:1–19
1 Бу, Еремиёнинг* сўзлари. Унинг отаси Хилқиё Бенямин ҳудудидаги Онотўтда+ яшаган руҳонийлардан бири эди.
2 Омон+ ўғли шоҳ Йўшиё+ Яҳудода ҳукмронлик қилган даврнинг 13- йилида, Еремиёга Яҳованинг сўзи аён бўлди.
3 Шунингдек, Йўшиё ўғли Ёҳайиқим+ Яҳудода шоҳлик қилган даврдан тортиб, то Йўшиё ўғли Зидқиё+ Яҳудода шоҳлик қилганининг 11- йили тугагунича, бешинчи ойда Қуддус аҳолиси сургунга юборилгунига қадар+, Худонинг сўзи унга аён бўлиб турди.
4 Яҳова менга сўзини аён қилди:
5 «Онанг қорнида сенга шакл беришимдан олдин сени билган эдим*+,Туғилишингдан аввал сени муқаддас қилган эдим*+.
Халқларга сени пайғамбар этиб тайинлаган эдим».
6 Бироқ мен: «Эвоҳ, Олий Ҳукмдор Яҳова!
Мен тузук гапира олмайман+, ахир жуда ёшман-ку!»+ — дедим.
7 Яҳова менга шундай деди:
«“Мен жуда ёшман”,— дема.
Сени кимнинг олдига юборсам, ўшаларнинг олдига борасан.Сенга нимани буюрсам, ҳаммасини айтасан+.
8 Уларни кўриб қўрқма+,Чунки: “Сени халос этиш учун Мен сен биланман”+,— демоқда Яҳова».
9 Сўнг Яҳова қўлини узатиб оғзимга тегди+. Яҳова менга шундай деди: «Сўзларимни оғзингга солиб қўйдим+.
10 Бугун Мен сенга халқлар ва салтанатларни таг-томири билан қўпориб ташлаш ва хароб қилиш, йўқ қилиш ва бузиб ташлаш, бунёд этиш ва экиш ваколатини бердим»+.
11 Яҳова менга яна сўзини аён қилиб шундай деди: «Еремиё, нимани кўряпсан?» Мен: «Бодом дарахтининг шохини*»,— дедим.
12 Яҳова менга: «Тўғри кўряпсан. Чунки сўзимни амалга ошириш учун Мен сергак турибман*»,— деб айтди.
13 Яҳова иккинчи марта менга сўзини аён қилиб деди: «Нимани кўряпсан?» Мен Унга: «Қайнаётган қозонни. Қозон шимолдан жанубга қараб қиялатиб қўйилган»,— дедим.
14 Кейин Яҳова менга шундай деди:
«Бутун юрт аҳолиси устигаШимолдан фалокат келади+.
15 Чунки Яҳова шундай демоқда: “Мен шимолдаги шоҳликларнинг қабилаларини чақиряпман+Ва улар келишади. Улар ўз тахтлариниҚуддус дарвозаларининг ёнига+,Унинг деворлари бўйлабҲамда Яҳудонинг ҳамма шаҳарларига қарши ўрнатишади+.
16 Барча ёвузликлари учун уларга қарши ҳукмларимни эълон қиламан.Чунки улар Мени ташлаб+,Бегона худоларга атаб қурбонликлар тутатишарди*+,Ўз қўллари билан ясаган нарсаларига сажда қилишди”+.
17 Аммо сен белингни боғла,Ўрнингдан туриб, сенга амр қилганларимнинг барини уларга айтиб бер.
Улардан қўрқма+,Йўқса уларнинг олдида сени даҳшатга соламан.
18 Бутун юрт — Яҳудо подшоҳлари ва унинг бекларига,Унинг руҳонийлари ва юрт аҳлига қарши тура олишинг учун+,Бугун Мен сени мустаҳкам шаҳар,Темир устун ва мис девор сингари қилдим+.
19 Улар сенга қарши жанг қилишади,Аммо улар устингдан ғалаба қозона олишмайди.Чунки: “Сени халос этиш учун Мен сен биланман”+,— демоқда Яҳова».
Изоҳлар
^ Тахминий маъноси «Яҳова юксалтиради».
^ Ёки «танлаган эдим».
^ Ёки «ажратиб қўйган эдим».
^ Сўзма-сўз «Уйғонаётганни».
^ Бу оятда ибронийчада сўз ўйини ишлатилган. 11- оятдаги «бодом дарахти» ва «сергак» сўзлари ўзакдош.
^ Ибронийча атама остида тутатқи тутатиш ҳам тушунилиши мумкин.