Еремиё 51:1–64
51 Яҳова шундай демоқда:
«Мен Бобилга+ ва Леб-Камайда* яшовчиларга қаршиВайронагарчилик келтирувчи шамол қўзғатаман.
2 Мен Бобилга ғалла шопирувчиларни юбораман.Улар Бобилни шопиришади ва унинг юртини бўм-бўш қилиб қўйишади.Мусибат кунида улар Бобилга қарши ҳар тарафдан келишади+.
3 Камончи камонини букмасин.
Совут кийганларнинг ҳеч бири ўрнидан турмасин.
Йигитларига раҳм қилманглар+.
Бутун қўшинини йўқ қилинглар.
4 Улар халдейлар юртида ўлдирилади,Унинг кўчаларида оғир яраланади+.
5 Исроил билан Яҳудони уларнинг Тангриси, Қўшинлар Сарвари Яҳова ташлаб кетгани йўқ*+.
Бироқ халдейлар юрти Исроилнинг Муқаддас Худоси назарида гуноҳга ботиб ётибди.
6 Бобилдан қочинглар,Жонингизни қутқариб қолинглар!+
Унинг гуноҳи дастидан қирилиб кетманглар.
Чунки Яҳованинг ўч оладиган вақти келди.
У Бобилга қилмишларига яраша қайтаряпти+.
7 Бобил Яҳованинг қўлидаги олтин косадир.Бобил бутун ер юзини маст қилди.
Унинг шаробидан халқлар маст бўлди+.Шу боис халқлар ақлдан озди+.
8 Бобил кутилмаганда қулади, вайрон бўлди+.
У учун фарёд қилинглар!+
Оғриғини камайтириш учун бальзам олинглар. Балки у тузалиб қолар».
9 «Биз Бобилни даволамоқчи бўлдик, лекин у соғая олмади.
Уни ташлаб, ҳар биримиз ўз юртимизга кетайлик+.
Унинг ҳукмга лойиқ қилмишлари кўкларга етди,Булутларгача баланд кўтарилди+.
10 Яҳова биз учун адолат ўрнатди+.
Келинг, Аллоҳимиз Яҳованинг ишларини Сионда айтиб берайлик»+.
11 «Ўқларни ўткирланглар!+ Думалоқ қалқонларни олинглар*!
Яҳова Мидия шоҳларининг юрагида истак уйғотди*+.У Бобилни хароб қилмоқчи.
Бу Яҳованинг қасоси, маъбади учун оладиган ўчидир.
12 Бобилнинг деворларига қарата белги ўрнатинглар+.
Қўриқчилар сонини оширинглар, соқчилар қўйинглар.
Пистирмада ётганларни ҳозирланглар.
Чунки Яҳова бир нарса ўйлаб қўйган.У Бобилда яшовчилар ҳақидаги сўзларини амалга оширади»+.
13 «Эй, мўл сувлар устида яшовчи+,Хазиналари кўп аёл!+Сенинг кунинг битди, ҳаром йўл билан фойда кўришинг ниҳоясига етди+.
14 Қўшинлар Сарвари Яҳова Ўзи билан қасам ичиб:“Сени чигиртка галасидай сон-саноқсиз одамлар билан тўлдираман.Улар сенинг устингдан ғолибона ҳайқиришади”+,— деб айтди.
15 У Ўз қудрати билан ерни яратган,Донолиги билан унумдор ерни барқарор қилган+,Ақл-идроки билан осмонларни ёйган+.
16 Унинг овози эшитилганда,Самолардаги сувлар саросимага тушиб қолади,У ернинг чекка жойларидан булутларни олиб келади,
Ёмғир ёғиши учун чақмоқ чақтиради*,Омборларидан шамол эстиради+.
17 Ҳар бир киши ақлсиз ва билимсиз одамдай йўл тутяпти.
Ҳар бир заргар ўйма тасвир дастидан шарманда бўлади+.Унинг қуйма бути ёлғон,Чунки бутларнинг жони* йўқ+.
18 Бутлар беҳуда+, кулгили нарса.
Улар ҳукм қилинадиган кун келганида, йўқ бўлиб кетади.
19 Ёқубнинг Худоси* эса бу нарсаларга ўхшамайди.Чунки У борлиқнинг Яратувчиси,Ўз мулкининг ҳассасидир*+.
Унинг исми — Қўшинлар Сарвари Яҳовадир»+.
20 «Сен жангда ишлатадиган гурзимсан, уруш қуролисан.Сен билан халқларни эзаман.
Сен билан шоҳликларни йўқ қиламан.
21 Сен билан от ва унинг чавандозини эзаман.
Сен билан жанг араваси ва аравакашни эзаман.
22 Сен билан эркагу аёлни эзаман.
Сен билан ёшу қарини эзаман.
Сен билан йигиту қизни эзаман.
23 Сен билан чўпон ва унинг сурувини эзаман.
Сен билан деҳқонни ва ерни шудгор қиладиган молларини эзаман.
Сен билан бошқарувчилару бош назоратчиларни эзаман.
24 Сизларнинг кўз олдингизда Сионга қилган ҳамма ёвузликлари учун,Бобил билан халдейлар юртида яшовчи ҳаммага қилмишига яраша қайтараман»+,— демоқда Яҳова.
25 «Эй, вайрон қилувчи тоғ,— демоқда Яҳова,— Мен сенга қарши чиқаман+.Сен бутун ер юзини вайрон қилувчисан+.
Мен сенга қарши қўлимни узатиб, қоялар устидан сени думалатиб юбораман,Сени куйиб кетган тоққа айлантираман».
26 «Одамлар сендан бурчакка қўйиладиган ёки пойдевор солганда ишлатиладиган тош олмайдилар,Зеро, сен абадий кимсасиз бўлиб қоласан»+,— демоқда Яҳова.
27 «Юртда белги ўрнатинглар+.
Халқлар орасида бурғу чалинглар.
Унга қарши жанг қилиш учун халқларни танланглар.
Унга қарши Арарат+, Миннах ва Ашканоз+ шоҳликларини чақиринглар.
Аскар ёлловчи амалдорларни тайинланглар.
Ёш чигирткалар галасидай отларни келтиринглар.
28 Унга қарши жанг қилиш учун халқларни,Мидия+ шоҳлари, унинг бошқарувчилари ва ҳамма бош назоратчилариниҲамда улар бошқараётган жамики ерларни танланглар.
29 Замин титраб қалтирасин,Зеро, Яҳованинг Бобилга қарши ўйлаб қўйганлари амалга ошади.У Бобилни даҳшатли аҳволга солади, Бобил кимсасиз бўлиб қолади+.
30 Бобил жангчилари уруш қилмай қўйишди.
Улар ўз қалъаларида ўтиришибди.
Уларнинг кучи қолмади+.
Улар аёлдай бўлиб қолишди+.
Унинг уйларига ўт қўйилди.
Сурма зулфинлари синдирилди+.
31 Шаҳар ҳар томондан босиб олинаётгани ҳақида Бобил шоҳига хабар бериш учунЮгурган чопар бошқа чопарга дуч келар,Югурган хабарчи бошқа хабарчига дуч келар+.
32 Дарёнинг кечув жойлари қўлга олинди+,Папирус қайиқларга ўт қўйилди,Аскарлар саросимага тушди».
33 Исроил Худоси, Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда:
«Бобил қизи хирмонга ўхшайди.
Уни яхшилаб топтайдиган вақт етди.
Тез орада у учун ўрим-йиғим вақти келади».
34 «Бобил шоҳи Навуходоносор мени еди+.У мени саросимага солди.
Мени бўм-бўш идишдай қилиб қўйди.
Катта илондай мени ютиб юборди+.Ўз қорнини менинг аъло нарсаларим билан тўлдирди.
У мени чайиб ташлади.
35 “Менга ва баданимга қилинган зўравонлик Бобилнинг бошига тушсин!” — демоқда Сионда яшовчи+.
“Менинг қоним халдейлар юртида яшовчиларнинг бўйнида бўлсин!” — демоқда Қуддус».
36 Шу боис Яҳова демоқда:
«Масалангни кўриб чиқяпман+,Сен учун ўч оламан+.
Мен унинг денгизини қуритиб, қудуқларини сувсиз қилиб қўяман+.
37 Бобил тош уюмига+,Чиябўрилар маконига айланади+.Даҳшатли аҳволга тушади, уни кўрганлар ҳуштак чалиб юборишади.Унда ҳеч ким яшамайди+.
38 Уларнинг ҳаммаси ёш шерлардай* ўкиради.
Улар шер болаларидай бўкиришади».
39 «Уларнинг нафси ҳакалак отганида, улар учун зиёфат уюштираман ва уларни маст қиламан,Токи уларнинг димоғи чоғ бўлсин+.Сўнг улар абадий уйқуга кетибУйғонишмайди+,— демоқда Яҳова.
40 — Мен уларни қўзичоқлардай,Қўчқор ва такалардай сўйишга олиб бораман».
41 «Шешах* қандай босиб олинди-я!+Бутун ер юзининг фахри қандай тутиб олинди-я!+
Халқлар орасида Бобил қандай даҳшатли аҳволга тушди-я!
42 Бобилни денгиз босиб қолди.
Тўлқинлари билан уни қоплаб олди.
43 Унинг шаҳарлари даҳшатли аҳволга тушди, сувсиз юртга, саҳрога айланди.
У ерда ҳеч ким яшамайди, бирор бир инсон ҳам у ердан ўтмайди+.
44 Мен Бобилдаги Бэлни* жазолайман+,Ютиб юборган нарсаларини оғзидан чиқараман+.
Энди халқлар унинг олдига оқиб боришмайди,Бобил деворлари қулаб тушади+.
45 Эй халқим, унинг ичидан чиқиб кет!+
Яҳованинг оташин ғазабидан+ жонингизни қутқаринг!+
46 Юртда эшитган хабардан қўрқиб ҳуркманглар.
Бир йили хабар эшитасизлар,Кейинги йили ҳам хабар келади.Юртда зўравонлик бўлади, ҳукмдор ҳукмдорга қарши чиқади.
47 Мана, шундай кунлар келяптики,Мен Бобилнинг ўйма бутларини жазолайман.
Унинг бутун юрти шарманда бўлади,Унда яшовчилар ўлдирилиб, унинг ичида сочилиб ётади+.
48 Осмону фалак, ер ва улардаги бор мавжудотБобил қулаганидан қувониб ҳайқиради+,Чунки вайрон қилувчилар унинг олдига шимолдан келишади»+,— демоқда Яҳова.
49 «Бобил нафақат Исроилни қирғин қилди+,Балки бутун ер юзида ўлдирилганлар Бобилда ҳалок бўлди.
50 Эй, қиличдан омон қолганлар, тўхтамасдан юраверинг!+
Узоқда Яҳовани эсланг,Қуддус ҳақида ўйланг»+.
51 «Биз шарманда бўлдик, ҳақоратлар эшитдик.
Юзимиз шувут бўлди,Чунки чет элликлар Яҳованинг уйидаги муқаддас жойларга ҳужум қилишди»+.
52 Яҳова шундай демоқда: «Мана, шундай кунлар келяптики,Мен унинг ўйма бутларини жазолайман.Унинг бутун юрти бўйлаб яраланганлар инграйди»+.
53 «Бобил ҳатто кўкларга кўтарилса ҳам+,Ҳатто баланд қалъаларини мустаҳкамласа ҳам,Уни вайрон қилувчиларни Мен юбораман»+,— демоқда Яҳова.
54 «Тингланг! Бобилдан бақириқ эшитилмоқда+,Халдейлар юртидан буюк фалокат шовқин-сурони эшитилмоқда+.
55 Яҳова Бобилни вайрон этмоқда.У Бобилнинг баланд овозини ўчириб қўяди.Душманларининг шовқини уммон тўлқинларининг ўкиришидай.
Уларнинг товуши эшитилади.
56 Вайрон қилувчи Бобилга ҳужум қилади+.Унинг жангчилари қўлга тушади+,Уларнинг камонлари синдириб ташланади,Зеро, Яҳова қасоскор Тангридир+.
У қилмишларига яраша албатта қайтаради+.
57 Мен унинг бекларини ва донишмандларини,Бошқарувчилари, бош назоратчиларию жангчиларини маст қиламан+.Улар абадий уйқуга кетибУйғонишмайди»+,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова деб аталган Шоҳ.
58 Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда:
«Бобил деворлари қалин бўлса ҳам, бутунлай бузиб ташланади+.Дарвозалари баланд бўлса ҳам, уларга ўт қўйилади.
Одамлар беҳуда оғир меҳнат қилади.Халқлар оловда йўқ бўлиб кетадиган нарсалар учун ўзларини чарчатади»+.
59 Яҳудо шоҳи Зидқиё ўз ҳукмронлигининг тўртинчи йили Бобилга йўлга отланганида, у билан Махсияҳнинг невараси, Нерияҳ+ ўғли Сараё ҳам борди. Сараё хўжалик мудири эди. Еремиё пайғамбар Сараёга кўрсатмалар берди.
60 Еремиё Бобилнинг бошига тушадиган ҳамма фалокатларни бир китобга ёзди. Бу барча сўзлар Бобилга қарата ёзилган.
61 Кейин Еремиё Сараёга деди: «Бобилга етиб келиб шаҳарни кўзларинг билан кўрганингда, бу сўзларнинг ҳаммасини баланд овозда ўқиб бер.
62 Сўнг шундай дегин: “Эй Яҳова, бу жой вайрон бўлиши, унда инсон ҳам, ҳайвон ҳам яшамаслиги, у абадий кимсасиз қолиши ҳақида айтган эдинг”+.
63 Бу китобни ўқиб бўлганингдан кейин, унга бир тошни боғлагин-да, Фурот дарёсининг ўртасига улоқтириб юбор.
64 Сўнг шундай дегин: “Бобил ҳам мана шундай чўкиб кетади. Мен унинг бошига ёғдирадиган кулфатлардан, у ҳеч қачон қад кўтармайди+. Унда яшовчилар ҳолдан тояди”»+.
Шу билан Еремиёнинг сўзлари ниҳоясига етди.
Изоҳлар
^ Халдейлар юртининг махфий номи бўлса керак.
^ Сўзма-сўз «бева қолдиргани йўқ».
^ Бошқа вариант «Ўқдонларни тўлдиринглар».
^ Сўзма-сўз «руҳини қўзғатди».
^ Бошқа вариант «ёмғир қопқаларини очади».
^ Сўзма-сўз «руҳи».
^ Сўзма-сўз «Улуши».
^ Бошқа вариант «У ҳатто Ўз мулкининг ҳассасини яратган».
^ Ёки «ёш ёлдор шерлар».
^ Бобилнинг махфий номи бўлса керак.
^ Бобил худоси.