Забур 110:1–7

  • Маликисидқ каби шоҳ ва руҳоний

    • Душманларинг орасида ҳукмронлик қил (2)

    • «Йигитларинг саҳарда тушган шабнам кабидир (3)

Довуд саноси. Қўшиқ. 110  Яҳова Ҳазратимга: «Душманларингни оёғинг остига курси қилмагунимча+,Менинг ўнг томонимда ўтириб тур»+,— деб айтди.  2  Яҳова сенинг қудратли салтанат ҳассангни Сиондан узатиб: «Бориб душманларинг орасида ҳукмронлик қил»+,— дейди.  3  Қўшинингни тўплайдиган кунинг, халқинг ўзини тайёрлик ила тақдим этади. Йигитларинг саҳарда тушган шабнам кабидир,Улар савлат ва муқаддасликка бурканган.  4  Яҳова қасам ичди, У фикридан қайтмайди: «Сен Маликисидқ сингари+Абадий руҳонийсан!»+  5  Яҳова сенинг ўнг томонингда бўлади+,Ғазабланган куни подшоҳларни эзиб ташлайди+.  6  У халқларга чиқарилган ҳукмни амалга оширади+, Ерни жасадларга тўлдириб юборади+. Аҳолиси кўп бўлган юрт етакчисини эзиб ташлайди.  7  У* йўл бўйидаги сойдан сув ичади. Шу сабабли, бошини баланд кўтариб юради.

Изоҳлар

Биринчи оятдаги «Ҳазратим» назарда тутилган.