Забур 150:1–6

  • Ҳар бир тирик жон Яҳни мадҳ этсин

    • «Яҳни мадҳ этинг!» (1,6)

150  Яҳни мадҳ этинг!*+ Аллоҳни муқаддас масканида мадҳ этинг+. Кучидан далолат берувчи осмон гумбази остида Уни мадҳ этинг+.  2  Қудратли ишлари учун Уни мадҳ этинг+. Улуғворлиги чексиз бўлгани учун Уни мадҳ этинг+.  3  Бурғу садолари остида Уни мадҳ этинг+. Торли асбоб ва арфа билан Уни мадҳ этинг+.  4  Чилдирма чалиб+, рақсга тушиб* Уни мадҳ этинг. Торли асбоблар+ ва най+ билан Уни мадҳ этинг.  5  Оҳангдор зиллар билан Уни мадҳ этинг. Жарангдор зиллар билан Уни мадҳ этинг+.  6  Ҳар бир тирик жон Яҳни мадҳ этсин! Яҳни мадҳ этинг!+

Изоҳлар

Ёки «Ҳаллелуя!» «Яҳ» — бу Яҳова деган исмнинг қисқача шакли.
Ёки «доира бўлиб рақсга тушиб».