Забур 30:1–12

  • Қайғу қувончга айланади

    • «Илтифотини бир умр кўрсатади» (5)

Уйни бағишлаш пайтида айтилган қўшиқ. Довуд саноси. 30  Сени улуғлайман, эй Яҳова, чунки Сен мени қутқардинг.Душманларим устимдан кулишига йўл қўймадинг+.  2  Эй, Тангрим Яҳова, ёрдам сўраб фарёд қилганимда, менга шифо бердинг+.  3  Эй Яҳова, Сен мени мозордан* чиқариб олдинг+. Ҳаётимни асраб, қабрга тушишдан мени сақлаб қолдинг+.  4  Яҳовага мадҳлар куйланг, эй, Унга содиқ бўлганлар+.Муқаддас исмини+ тараннум этинг.  5  Чунки Унинг ғазаби бир лаҳза давом этади+,Илтифотини эса бир умр кўрсатади+. Кечқурун йиғи овози кириб келса-да, тонгда қувонч ҳайқириғига айланади+.  6  Бехавотир юрганимда: «Мен асло тебранмасман»,— дедим.  7  Эй Яҳова, илтифотингга сазовор бўлиб юрганимда, мени тоғдай мустаҳкам қилдинг+. Бироқ мендан юзингни яширганингда, саросимага тушиб қолдим+.  8  Сенга тинмай ёлвордим, эй Яҳова+,Илтифот кўрсатсин дея, Яҳовага илтижолар қилдим.  9  Ўлганимдан, гўрга+ тушганимдан не фойда? Тупроқ Сенга мақтов айтадими?+ Садоқатинг ҳақида гапирадими?+ 10  Эй Яҳова, мени эшитиб, илтифот кўрсат+. Эй Яҳова, менга ёрдам бер+. 11  Сен мотамимни шодликка айлантирдинг.Эгнимдаги жулни ечиб олиб, хурсандчилик либосини кийгиздинг, 12  Токи мен жим ўтирмай Сенга мадҳлар куйлайин. Эй Яҳова, менинг Аллоҳим, Сени абадий мақтайман.

Изоҳлар

Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.