Забур 32:1–11
Довуд саноси. Маскил*.
32 Қилмиши кечирилган, гуноҳи афв этилган киши бахтлидир!+
2 Айбини Яҳова ҳисобга олмаган+,Қалбида айёрлик бўлмаган киши саодатлидир!
3 Гуноҳимни тан олмай сукут сақлаганимда, кун бўйи қилган оҳу ноламдан силлам қуриди+.
4 Чунки туну кун Сенинг қўлинг* зилдай мени босиб турди+.
Кучим ёзнинг жазирамасидаги сувдай буғланиб кетди. (Села)
5 Охири гуноҳимга иқрор бўлдим.Айбимни Сендан яширмадим+.
Мен: «Яҳова олдида қилмишларимни тан оламан»+,— дедим.
Сен хатолариму гуноҳларимни кечирдинг+. (Села)
6 Шу боис, Сени топишга имкон бор экан+,Ҳар бир садоқатли киши Сенга ибодат қилади+.
Шунда тўфон сувлари ҳам унга ета олмайди.
7 Сен менинг паноҳимсан.Оғир дамларда қайғу-аламдан мени асрайсан+.
Мени қутқариб, қувонч садолари ила ўраб оласан+. (Села)
8 Сен шундай дединг: «Сенга ақл-идрок ато этиб, юрадиган йўлингни кўрсатаман+.
Сендан кўзимни узмай, маслаҳат бераман+.
9 Ақли йўқ от ёки хачирга ўхшама+.Уларни жиловлаш учун юган, оғзига сувлуқ солинади.Йўқса, ёнига яқинлашиб бўлмайди».
10 Ёвузлар кўп азоб чекади,Яҳовага таянадиганларни эса Унинг меҳр-садоқати ўраб олади+.
11 Эй, одил кишилар, Яҳованинг ишлари учун қувониб, шодланинг!Эй, қалби тўғрилар, хурсанд бўлиб ҳайқиринг!