Забур 54:1–7
-
Ёв орасида бўлганда қилинган ибодат
-
«Менинг ёрдамчим Худодир!» (4)
-
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Торли асбоблар жўрлигида. Маскил*. Зифликлар келиб, Шоулга: «Довуд орамизда яшириниб юрибди»,— деганда, Довуднинг айтган саноси+.
54 Эй Худо, исминг ҳаққи мени қутқар+,Кучингни ишга солиб мени ҳимоя қил+.
2 Эй Аллоҳ, ибодатимни эшит+.Айтган сўзларимни тингла.
3 Бегоналар менга қарши кўтарилди,Шафқатсиз кишилар жонимни* олиш пайида юрибди+.
Эй Тангри, улар Сени назар-писанд қилмайди+. (Села)
4 Аммо менинг ёрдамчим Худодир!+Яҳова мени қўллаб-қувватлаётганлар билан биргадир!
5 У душманларимнинг ёмонлигига яраша жавоб қайтаради+.Эй Тангрим, садоқатинг ҳаққи уларнинг ҳаётига чек қўй+.
6 Сенга бажонидил қурбонлик келтираман+.
Эй Яҳова, исмингни шарафлайман, чунки бу ёқимлидир+.
7 Сен мени ҳар қандай бало-қазодан асрайсан+,Душманларим мағлуб бўлишини ўз кўзим билан кўраман+.