Забур 62:1–12

  • Тангри нажот беради

    • «Аллоҳни сабр билан кутаман» (1,5)

    • «Юрагингизни Унга тўкиб солинг» (8)

    • «Инсон ўғиллари бир нафасдир» (9)

    • «Бойликка таянманг» (10)

Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Ёдутун*. Довуд саноси. 62  Ёлғиз Аллоҳни сабр билан кутаман. У менга нажот беради+.  2  У менинг қоям, нажотим ва хавфсиз бошпанамдир+,Мен ҳеч қачон тебранмайман, йиқилмайман+.  3  Қачонгача одамга ҳужум қилиб, уни ўлдирмоқчи бўласиз?!+ Барчангиз оғиб қолган девордай, қулай деб турган тош девордай хавфлисиз*.  4  Улар ўзаро маслаҳатлашиб, уни мартабасидан туширишга уринади,Ёлғон гапиришдан роҳатланади. Оғизлари билан дуо қилади-ю, ичида эса қарғайди+. (Села)  5  Мен бўлсам, сабр қилиб Худони кутаман+.Чунки ёлғиз Унга умид боғлайман+.  6  У менинг қоям, нажотим ва хавфсиз бошпанамдир,Мен асло тебранмасман+.  7  Аллоҳ менга нажот ва шон-шараф беради. Мустаҳкам қоям ва бошпанам Худодир!+  8  Эй одамлар, доимо Унга ишонинг! Юрагингизни Унга тўкиб солинг+. Аллоҳ бизнинг бошпанамиздир!+ (Села)  9  Инсон ўғиллари бир нафасдир,Одамзод болалари сохта паноҳдир+. Улар тарозида тортилса, нафасдан ҳам енгилроқ чиқади+. 10  Талончиликка таянманг,Ўғриликка беҳуда умид боғламанг. Мол-давлатингиз кўпайса, унга кўнгил қўйманг+. 11  Худо икки марта: «Худо куч-қудратлидир»+,— деб айтганини эшитдим. 12  Боз устига, эй Яҳова, Сен меҳр-садоқатлисан+,Чунки Сен ҳар бир одамнинг ишига яраша қайтарасан+.

Изоҳлар

Бошқа вариант «Эй сизлар, ахир у оғиб қолган девордай, қулай деб турган тош девордайдир».