Забур 76:1–12
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Торли асбоблар жўрлигида. Осиф саноси +. Қўшиқ.
76 Аллоҳ Яҳудо юртида таниқли+,Исроилда Унинг исми буюкдир+.
2 Унинг чодири — Салимда+,Макони Сиондадир!+
3 У ўша ерда оловли камон ўқларини,Қалқону қилични, жанг қуролларини синдириб ташлади+. (Села)
4 Эй Худо, Сендан ёрқин нур таралади,Сен ўлжага тўла тоғлардан ҳам маҳобатлисан!
5 Довюраклар талон-торож қилинди+.
Барча жангчилар уйқуга кетиб,Қарши чиқишга ожиз бўлиб қолди+.
6 Сенинг танбеҳингдан, эй, Ёқуб Худоси,Аравакаш ҳам, от ҳам қаттиқ уйқуга кетди+.
7 Ёлғиз Ўзинг маҳобатлисан+.
Ғазабинг аланга олса, ким ҳам бардош бера олади?!+
8 Осмондан ҳукмингни эълон этганингда+,Ер қўрқиб, сукутга чўмди+.
9 Чунки Аллоҳ ҳукмини ижро этиш,Ердаги камтар* кишиларни қутқариш учун ўрнидан турди+. (Села)
10 Инсоннинг ғазаби Сенга ҳамду сано келтиради+,Инсоннинг сўнгги ғазаби билан Ўзингни безайсан.
11 Эй, Тангрингиз Яҳова атрофидагилар, Унга ваъдалар бериб адо этинг+.Камоли эҳтиром ила Унга ҳадялар келтиринг+.
12 У йўлбошчилар ғурурини синдиради,Ер юзи шоҳларини даҳшатга солади.
Изоҳлар
^ Ёки «мулойим, беозор».