Закариё 13:1–9

  • Бутлар ва сохта пайғамбарлар йўқ қилинади (1–6)

    • Сохта пайғамбарлар уялиб қолади (4–6)

  • Чўпонга зарба берилади (7–9)

    • Учдан бир қисми оловдан ўтказилади (9)

13  Ўша куни Довуд хонадони билан Қуддус аҳолиси гуноҳдан тозаланиб, покланиши учун бир қудуқ қазилади»+. 2  Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: «Ўша куни Мен бу ердан бутларнинг номини ўчириб ташлайман+ ва улар ҳеч қачон ёдга олинмайди. Сохта пайғамбарлар+ билан нопоклик руҳини ҳам бу ердан йўқ қиламан. 3  Агар бирор киши яна башорат қилса, уни дунёга келтирган ота-онаси унга: “Сен ўласан, чунки Яҳованинг номидан ёлғон гапларни айтяпсан”,— дейди. Башорат қилгани учун, уни дунёга келтирган ота-онаси унинг баданини тешади+. 4  Ўша куни ҳар бир сохта пайғамбар башорат қилиб айтган ваҳийсидан уялиб қолади. Алдаш учун улар жунли кийимини*+ киймайди. 5  Уларнинг ҳар бири: “Мен пайғамбар эмасман. Мен бир деҳқонман. Ёшлигимда бир киши мени қул қилиб сотиб олган”,— дейди. 6  Агар кимдир уларнинг бирортасидан: “Баданингиздаги* жароҳатлар қаердан пайдо бўлди?” — деб сўраса, у: “Бу жароҳатларни дўстларимнинг уйида орттирдим”,— деб жавоб беради».  7  Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: «Эй қилич, чўпонимга+,Яқинимга қарши кўтарил. Чўпонга зарба бер+, қўйлар тарқалиб кетсин+.Мен аҳамиятсиз бўлганларга қарши қўлимни кўтараман».  8  Яҳова айтмоқда: «Бутун ер юзидаОдамларнинг учдан икки қисми қирилиб йўқ бўлади.Учдан бир қисми омон қолади.  9  Учдан бир қисмини оловдан ўтказаман.Кумушни оловдан ўтказиб тозалагандай, уларни тозалайман.Олтинни синовдан ўтказгандай, уларни синайман+. Улар Менинг исмимни чақирадилар,Мен эса уларга жавоб бераман. Мен: “Улар Менинг халқим”+,— дейман. Улар эса: “Яҳова бизнинг Худойимиз”,— дейишади».

Изоҳлар

Ёки «пайғамбарнинг кийимини».
Сўзма-сўз «қўлларингиз орасидаги». Яъни кўкрагидаги ёки белидаги.