Закариё 3:1–10

  • Тўртинчи ваҳий: олий руҳонийнинг кийимлари алмаштирилади (1–10)

    • Шайтон олий руҳоний Ёшуага қаршилик кўрсатади (1)

    • «Ниҳол деб аталган хизматкоримни олиб келаман!» (8)

3  У менга Яҳованинг фариштаси ёнида турган олий руҳоний Ёшуани+ кўрсатди. Шайтон+ Ёшуага қаршилик кўрсатиш учун унинг ўнг томонида турган эди. 2  Сўнг Яҳованинг фариштаси Шайтонга: «Эй Шайтон, Яҳова сени ҳукм қилсин+, ҳа, Қуддусни танлаган Яҳова+ сени ҳукм қилсин! Бу одам оловдан чиқариб олинган ўтин парчаси эмасми?!» — деди. 3  Ёшуа кир кийимда фариштанинг олдида турган эди. 4  Фаришта олдида турганларга шундай деди: «Кир кийимини ечинглар». Сўнг у Ёшуага: «Мана, мен гуноҳларингни олиб ташладим ва сенга яхши кийим+ кийдирилади»,— деди. 5  Шунда мен: «Бошига тоза салла кийдирилсин»+,— дедим. Улар бошига салла, эгнига кийим кийдиришди. Яҳованинг фариштаси эса унинг ёнида турарди. 6  Кейин Яҳованинг фариштаси Ёшуага шундай деб эълон қилди: 7  «Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: “Агар сен Менинг йўлларимдан юриб, олдимдаги вазифаларингни бажарсанг, Менинг уйимда ҳакам бўлиб хизмат қиласан+ ва ҳовлиларим учун масъул бўласан. Мен сенга шу ерда турганлар билан баравар ҳузуримга киришга рухсат бераман.” 8  “Эй, олий руҳоний Ёшуа, тингла! Олдингда ўтирган руҳонийлар ҳам тингласин. Сизлар рамз бўлиб хизмат қиласизлар. Мен Ниҳол+ деб аталган хизматкоримни+ олиб келаман! 9  Мен Ёшуанинг олдига қўйган тошга қаранг! Бу тошнинг еттита кўзи бор. Мен унинг устига ёзув ўйиб қўяман ва бир кунда бу юртнинг айбини олиб ташлайман”+,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова. 10  “Ўша куни,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова, — ҳар бирингиз ўз токингиз ва анжир дарахтингиз тагида ўтирасиз+ ва бир-бирингизни таклиф қиласиз”».

Изоҳлар