Закариё 6:1–15
6 Мен яна юқорига қарадим ва иккита тоғ орасидан келаётган тўртта аравани кўрдим. Бу тоғлар мисдан эди.
2 Биринчи аравага қизил отлар, иккинчи аравага эса қора отлар қўшилган эди+.
3 Учинчи аравага оқ отлар, тўртинчи аравага чипор ва холдор отлар қўшилган эди+.
4 Мен билан гаплашаётган фариштадан: «Бу нимани билдиради, тақсирим?» — деб сўрадим.
5 Фаришта менга жавобан деди: «Бу — тўртта руҳий мавжудот+. Улар бутун ер юзининг Рабби ҳузурига кириб, ўз ўринларини эгаллагандан+ кейин йўлга чиқишяпти.
6 Қора отлар қўшилган арава шимолдаги юртга+ йўл оляпти. Оқ отлар қўшилган арава эса денгиз ортидаги юртга кетяпти. Чипор отлар қўшилган арава жанубдаги юртга қараб кетяпти.
7 Холдор отлар қўшилган арава бутун ер юзини айланиб чиқишга тайёр турган эди». Сўнг у: «Боринглар, бутун ер юзини айланиб чиқинглар»,— деди ва улар ер юзини айлангани кетишди.
8 У мени чақириб, шундай деди: «Қара, шимолдаги юртга кетганлар Яҳованинг у ерга қарши ғазабини босишди*».
9 Яҳова менга яна Ўз сўзини аён қилди:
10 «Сургунда бўлган халқ юборган хайр-эҳсонларни Халдай, Тўвиёху ва Ёдаёдан ол ва ўша куни Бобилдан қайтганлар билан бирга Зафаниё ўғли Йўшиёнинг уйига бор.
11 Кумуш билан олтиндан тож яса ва уни Ёҳузадах ўғли олий руҳоний Ёшуанинг+ бошига кийдир.
12 Унга шундай деб айт:“Қўшинлар Сарвари Яҳова демоқда: “Ниҳол+ деб аталган одам шу ерда. У ўз жойидан униб чиқади ва Яҳованинг маъбадини қуради+.
13 У Яҳованинг маъбадини қурадиган одам бўлади ва улуғворлик соҳибига айланади. У ўз тахтига ўтириб ҳукмронлик қилади ва ўз тахтида ўтириб руҳонийлик қилади+. Бу икки вазифа бир-бирига уйғун бўлади.
14 Тож Яҳованинг маъбадига қўйилиб Халем*, Тўвиёху, Ёдаё+ ва Зафаниё ўғли Хан* учун эслатма бўлиб хизмат қилади.
15 Олисдан одамлар келиб Яҳованинг маъбадини қуришда иштирок этишади”. Шунда, мени олдингизга юборган Қўшинлар Сарвари Яҳова эканини билиб оласизлар. Агар Худойингиз Яҳованинг айтганларига қулоқ солсангиз, бу содир бўлади”».