Ибтидо 11:1–32

  • Бобил минораси (1–4)

  • Яҳова тилларни аралаштириб юборади (5–9)

  • Сомдан Ибромгача (10–32)

    • Тераҳнинг оиласи (27)

    • Ибром Ур шаҳридан чиқади (31)

11  Ўша пайтлар барча одамлар* битта тилда гаплашишарди ва бир хил сўзларни қўллашарди. 2  Одамлар шарқ томонга йўл олиб, Шинар+ диёридаги водийга келиб қолишди ва ўша ерда яшай бошлашди. 3  Сўнг улар бир-бирига: «Келинглар, ғишт қуйиб, уни оловда пиширайлик!» — дейишди. Шундай қилиб, улар тош ўрнига ғишт, қоришма ўрнига смолани* ишлатадиган бўлишди. 4  Улар бундай дейишди: «Қани келинглар, бутун ер юзига тарқаб кетмаслик учун, ўзимизга шаҳар ва осмонўпар бир минора қуриб, довруқ таратайлик»+. 5  Шунда Яҳова, инсон ўғиллари қураётган шаҳарни ва минорани кўриш учун эътиборини қаратди*. 6  Кейин Яҳова бундай деди: «Битта тилда сўзлашишгани учун+, улар бирлашиб мана бу ишни бошлашган. Энди улар хаёлига келган ишни қилишдан тойишмайди. 7  Қани уларга бир эътибор қаратиб, бир-бирининг тилини тушуна олмаслиги учун, уларнинг тилини аралаштириб юборайлик+». 8  Шундай қилиб, Яҳова уларни бутун ер юзи бўйлаб тарқатиб юборди+ ва улар аста-секин шаҳар қурилишини тўхтатишди. 9  Шу боис, шаҳарнинг номи Бобил*+ деб аталадиган бўлди, чунки ўша ерда Яҳова бутун ер юзидагиларнинг тилини аралаштирган эди. Яҳова уларни бутун ер юзи бўйлаб тарқатиб юборди. 10  Сомнинг+ тарихи ҳақидаги баёнот қуйидагича: Тўфондан кейин икки йил ўтгач, Сом 100 ёшга кирганида Арпахшод+ туғилди. 11  Арпахшод туғилганидан кейин, Сом 500 йил умр кўрди. Бу орада у кўпгина ўғилу қизларнинг отаси бўлди+. 12  Арпахшод 35 ёшга кирганида, ўғли Шилах+ туғилди. 13  Шилах дунёга келганидан кейин, Арпахшод яна 403 йил умр кўрди. Бу орада, у кўпгина ўғилу қизларнинг отаси бўлди. 14  Шилах 30 ёшга кирганида, ўғли Ибир+ дунёга келди. 15  Ибир туғилганидан кейин, Шилах яна 403 йил умр кўрди. Бу вақт давомида, у кўпгина ўғилу қизларнинг отаси бўлди. 16  Ибир 34 ёшда бўлганида, ўғли Палах туғилди+. 17  Палах туғилганидан сўнг, Ибир яна 430 йил яшади. Бу орада, у кўпгина ўғилу қизларнинг отаси бўлди. 18  Палах 30 ёшга кирганида, ўғли Раву дунёга келди+. 19  Раву туғилганидан кейин, Палах яна 209 йил умр кўрди. Бу вақт мобайнида, у кўпгина ўғилу қизларнинг отаси бўлди. 20  Раву 32 ёшда бўлганида, ўғли Саруғ туғилди. 21  Саруғ дунёга келганидан сўнг, Раву яна 207 йил яшади. Бу вақт давомида, у кўпгина ўғилу қизларнинг отаси бўлди. 22  Саруғ 30 ёшга кирганида, ўғли Нахўр дунёга келди. 23  Нахўр туғилганидан кейин, Саруғ яна 200 йил умр кўрди. Бу орада, у кўпгина ўғилу қизларнинг отаси бўлди. 24  Нахўр 29 ёшда бўлганида, ўғли Тераҳ+ туғилди. 25  Тераҳ дунёга келганидан сўнг, Нахўр яна 119 йил яшади. Бу вақт мобайнида, у кўпгина ўғилу қизларнинг отаси бўлди. 26  Тераҳ 70 ёшга кирганидан кейин, ўғиллари Ибром+, Нахўр+ ва Хорон дунёга келди. 27  Тераҳнинг тарихи ҳақидаги баёнот қуйидагича: Тераҳдан Ибром, Нахўр ва Хорон туғилди; Хорон эса Лут+ исмли ўғил кўрди. 28  Хорон ўзи туғилиб ўсган юртида, халдейларнинг Ур+ шаҳрида, отаси Тераҳ ҳали тириклигида вафот этди. 29  Ибром билан Нахўр уйланишди. Ибромнинг хотинининг исми Сорай+, Нахўрнинг хотининики эса Милхо+ бўлиб, у Хороннинг қизи эди. Хорон Милхо билан Искахнинг отаси бўлган. 30  Сорай бепушт бўлиб+, фарзандлари йўқ эди. 31  Сўнг Тераҳ ўғли Ибромни, Хороннинг ўғли бўлмиш набираси Лутни+ ҳамда келини Сорайни, яъни Ибромнинг хотинини олиб, халдейларнинг Ур шаҳридан чиқди ва Канъон+ юртига йўл олди. Бир мунча вақтдан кейин, улар Хоронга+ бориб, ўша ерда яшай бошлашди. 32  Тераҳ 205 йил умр кўриб, Хоронда ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «бутун ер юзи».
Ёки «асфальт, битум»; табиий асфальтни билдиради.
Сўзма-сўз «пастга тушди».
Маъноси «аралашув».