Ибтидо 20:1–18

  • Абумалик Сорани эрига қайтаради (1–18)

20  Иброҳим Нагав юрти томон йўл олди ва Кадеш+ билан Шур+ ўртасида чодир қурди. У Гарорда+ яшаб юрганида*, 2  хотини Сора ҳақида: «Бу менинг синглим»+,— деб такроран айтди. Шунда Гарор шоҳи Абумалек* одам юборди ва у Сорани олиб келди+. 3  Абумалек кечаси туш кўрди, тушида Худо унга: «Бу аёлни олганинг учун+ ўласан, чунки у турмушга чиққан ва бошқа кишига тегишли»+,— деб айтди. 4  Бироқ Абумалек Сорага яқинлашмаган эди*. Шу боис, у қуйидагича деди: «Яҳова, ҳеч қандай айби бўлмаган* халқни йўқ қилиб юборасанми? 5  Ахир Иброҳим менга: “У менинг синглим”,— деб айтмаганмиди? Сора ҳам: “У менинг акам”,— демаганмиди? Менинг виждоним тоза, ҳеч қандай ёмон ниятим йўқ эди*». 6  Ҳақ Тангри унга тушида шуларни айтди: «Виждонинг тоза эканини биламан. Шунинг учун ҳам Менга қарши гуноҳ қилишдан сени асраб, унга тегишингга йўл қўймадим. 7  Энди бу кишининг хотинини қайтариб бер, чунки у пайғамбардир+. У сен учун илтижо қилади+ ва сен омон қоласан. Аммо унинг хотинини қайтариб бермасанг, шуни билиб қўйгинки, ўзинг ҳам, хонадонингдагилар ҳам шубҳасиз ўласизлар». 8  Абумалек тонг саҳарлаб уйғониб, барча хизматкорларини чақирди ва уларга ҳаммасини айтиб берди. Хизматкорлари унинг гапларини эшитиб, жуда қўрқиб кетишди. 9  Кейин Абумалек Иброҳимни чақиртириб, унга: «Бу нима қилганингиз? Сизга қарши қандай гуноҳ қилгандимки, сиз мени ҳамда шоҳлигимни оғир гуноҳга етакладингиз? Менга нисбатан қилган бу ишингиз яхши эмас»,— деб айтди. 10  Абумалек Иброҳимдан: «Қайси ниятда бундай қилдингиз?»+ — деб сўради. 11  Бунга жавобан Иброҳим шундай деди: «Бу ердагилар Худодан қўрқишмайди ва хотиним учун мени ўлдиришади, деб ўйладим+. 12  Бундан ташқари, у чиндан ҳам менинг синглим. Иккимизнинг отамиз бир, онамиз эса бошқа-бошқа. Кейинчалик эса мен унга уйланганман+. 13  Кезиб юришим учун Худо мени отамнинг уйидан олиб чиққанида+, мен хотинимга: “Қаерга бормайлик, менга меҳр-садоқат кўрсатиб: “Бу менинг акам”+,— деб айтгин”,— дегандим». 14  Шунда Абумалек Иброҳимга хотини Сорани қайтарди ва шу билан бирга унга қўй, қорамол, қулу чўрилар ҳам берди. 15  Кейин Абумалек: «Мана, менинг ерим сизнинг олдингизда. Қаерда хоҳласангиз, ўша ерда яшайверинг»,— деди. 16  Сорага эса у: «Мен акангизга+ 1000 шекел кумуш бердим. Бу, ёнингизда бўлганларнинг ва ҳамманинг олдида сиз пок* ва шармандаликдан холи эканингиздан далолат бериб туради»,— деб айтди. 17  Иброҳим ҳақ Худога илтижо қилди ва Аллоҳ Абумалекка, унинг хотинига ҳамда чўриларига шифо берди ва улар бола кўрадиган бўлишди. 18  Чунки Яҳова Иброҳимнинг хотини Сорани деб, Абумалекнинг уйидаги аёлларни бепушт қилиб қўйганди*+.

Изоҳлар

Ёки «мусофир бўлиб яшаб юрганида».
Филистимликлар шоҳига тегишли расмий унвон бўлиши мумкин.
Яъни у билан жинсий алоқада бўлмаган эди.
Ёки «одил».
Ёки «буни тўғри юрак ва ҳалол қўлларим билан қилдим».
Сўзма-сўз «кўз учун ёпинчиқ». Бу ибронийча идиома бўлиб, аёл кишининг обрўсига путур етмаганини ва бошқаларнинг назарида беайб эканини расман тасдиқлайди.
Ёки «аёлларнинг бачадонини бутунлайин ёпиб қўйган эди».