Ибтидо 36:1–43
36 Бу Эсовнинг, яъни Эдомнинг+ тарихи ҳақида баёнот.
2 Эсов канъонлик қизларни ўзига хотинликка олди. Одаҳ+ хетий Элўннинг+ қизи эди. Охолибом+ эса хивий Зибўннинг невараси бўлиб, Анаҳнинг қизи эди.
3 Шунингдек, у Исмоилнинг қизи Босиматни+ ҳам хотинликка олди. Унинг Наваёт+ деган акаси бор эди.
4 Одаҳ Эсовга Элифазни, Босимат эса Рувелни туғиб берди.
5 Охолибом эса Ёуш, Ялом ва Кўрахни+ туғиб берди.
Эсов Канъон юртида мана шу ўғилларни кўрди.
6 Эсов хотинларини, ўғил-қизларини, хонадонининг барча аъзоларини, сурувларини ва бошқа барча ҳайвонларини, Канъон юртида йиққан бутун бойлигини олиб+, укаси Ёқубдан узоқроқ жойга кетди+.
7 Уларнинг мол-мулки шунчалик кўпайиб кетдики, бирга яшашнинг имкони бўлмай қолди, подалари туфайли ўша ер* торлик қила бошлади.
8 Шу боис, Эсов Сеирнинг+ тоғли ҳудудига бориб жойлашди. Эсовнинг Эдом+ деган исми ҳам бор эди.
9 Сеирнинг тоғли ҳудудида яшайдиган эдомликлар+ отаси Эсовнинг тарихи ҳақидаги баёнот қуйидагича:
10 Эсовнинг ўғиллари мана булар: хотини Одаҳдан туғилган ўғли Элифаз, хотини Босиматдан туғилган ўғли Рувел+.
11 Элифазнинг ўғиллари: Темон+, Ўмар, Зафў, Гатам ва Ханаз+.
12 Эсовнинг ўғли Элифаз Тимнани хотинликка олди. Тимна унга Омолекни+ туғиб берди. Булар Эсовнинг хотини Одаҳнинг невараларидир.
13 Рувелнинг ўғиллари қуйидагилар: Нахат, Зераҳ, Шаммох ва Миззо. Булар Эсовнинг хотини Босиматнинг+ невараларидир.
14 Зибўннинг невараси бўлмиш Анаҳнинг қизи Охолибом эри Эсовга Ёуш, Ялом ва Кўрахни туғиб берди.
15 Эсовнинг наслидан келиб чиққан шайхлар*+ қуйидагилар: Эсовнинг тўнғичи Элифаздан шайх Темон, шайх Ўмар, шайх Зафў, шайх Ханаз+,
16 шайх Кўрах, шайх Гатам ва шайх Омолек келиб чиққан. Элифазнинг ушбу ўғиллари+ Эдом юртида шайх бўлишган. Улар Одаҳнинг невараларидир.
17 Эсовнинг ўғли Рувел шайх Нахатнинг, шайх Зераҳнинг, шайх Шаммохнинг ва шайх Миззонинг отаси бўлган. Рувелнинг ушбу ўғиллари Эдом юртида+ шайх бўлишган. Улар Эсовнинг хотини Босиматнинг невараларидир.
18 Эсовнинг хотини Охолибомнинг ўғиллари қуйидагилар: шайх Ёуш, шайх Ялом ва шайх Кўрах. Булар Анаҳнинг қизи, Эсовнинг хотини Охолибомдан келиб чиққан шайхлардир.
19 Булар Эсовнинг, яъни Эдомнинг+ ўғиллари ва улардан келиб чиққан шайхлар.
20 Қуйидагилар хорлик Сеирнинг авлоди бўлиб, улар ўша ернинг туб аҳолиси эдилар+: Лўтон, Шўвал, Зибўн, Анаҳ+,
21 Дишўн, Эзер ва Дишан+. Булар Сеирнинг авлоди бўлиб, Эдом юртидаги хорликларнинг шайхлари эди.
22 Лўтоннинг Хўри ва Хамам деган ўғиллари бор бўлиб, Тимна+ деган синглиси* ҳам бор эди.
23 Шўвалнинг ўғиллари қуйидагилар: Элвон, Монахат, Эбал, Шафо ва Ўнам.
24 Зибўннинг+ Оё ва Анаҳ исмли ўғиллари бор эди. Анаҳ отаси Зибўннинг эшакларини боқиб юрганда, саҳрода иссиқ булоқлар топган эди.
25 Анаҳнинг Дишон деган ўғли ва Охолибом деган қизи бор эди.
26 Дишоннинг Хамдон, Эшбон, Йитрон ва Херон деган ўғиллари бор эди+.
27 Эзернинг Билхан, Завон ва Оқон деган ўғиллари бор эди.
28 Дишаннинг Уз ва Орон исмли ўғиллари бор эди+.
29 Хорликларнинг шайхлари қуйидагилар: шайх Лўтон, шайх Шўвал, шайх Зибўн, шайх Анаҳ,
30 шайх Дишон, шайх Эзер ва шайх Дишан+. Булар хорликларнинг Сеир юртидаги шайхларидир.
31 Исроил ўғиллари устидан шоҳ бошқаришидан олдин+, қуйидаги шоҳлар Эдом+ юртида ҳукмронлик қилган:
32 Бавўр ўғли Бэлах Эдомда шоҳлик қилган. У Динхаба шаҳрида яшарди.
33 Бэлах вафот этгач, бозрахлик Зераҳнинг ўғли Йўвов унинг ўрнига тахтга ўтирди.
34 Йўвов ўлганидан кейин, темонликлар юртидан бўлган Хушом унинг ўрнига шоҳлик қила бошлади.
35 Хушомнинг вафотидан кейин, Бададнинг ўғли Ҳадад унинг ўрнига шоҳ бўлди. У Мўаб ҳудудида* мидиёнликларни+ жангда мағлуб қилган эди. Ҳадад Овит шаҳрида истиқомат қиларди.
36 Ҳададнинг ўлимидан кейин, масрихолик Самло унинг ўрнига тахтга ўтирди.
37 Самло вафот этгач, дарё* бўйида жойлашган Рехобўтдан бўлган Шовул унинг ўрнига шоҳлик қила бошлади.
38 Шовулнинг ўлимидан кейин, Ахбор ўғли Баалханон унинг ўрнига тахтга ўтирди.
39 Ахбор ўғли Баалханон вафот этгач, Ҳадар унинг ўрнига шоҳлик қила бошлади. У Поғу шаҳрида яшарди. Хотинининг исми эса Махитавал бўлиб, Мехазабнинг невараси, Матриднинг қизи эди.
40 Оиласи ва ҳудуди бўйича исмлари тилга олинган, Эсовдан келиб чиққан шайхлар қуйидагилар: шайх Тимна, шайх Элво, шайх Етет+,
41 шайх Охолибом, шайх Элох, шайх Пинон,
42 шайх Ханаз, шайх Темон, шайх Мивзар,
43 шайх Махдиёл ва шайх Иром. Булар эгалик қилган ерлари бўйича санаб ўтилган Эдом шайхларидир+. Эсов эдомликларнинг отасидир+.
Изоҳлар
^ Ёки «улар мусофир бўлиб яшаган ер».
^ Шайхлар қабила бошлари бўлган.
^ Ибронийча матнда Тимна Лўтоннинг синглиси ёки опаси экани аниқ эмас.
^ Сўзма-сўз «даласида».
^ Яъни «Фурот».