Ибтидо 45:1–28

  • Юсуф ўзини ошкор этади (1–15)

  • Юсуфнинг акалари Ёқубни олиб келишга боради (16–28)

45  Бу сўзлардан кейин Юсуф ўзини тута олмай+, хизматкорларига: «Бу ердан чиқиб кетинглар!» — дея бақирди. Улар чиқиб кетгач, Юсуф ўзини ака-укаларига танитди+. 2  У шунчалик баланд овозда йиғлаб юбордики, буни мисрликлар ҳам, фиръавннинг саройидагилар ҳам эшитди. 3  Юсуф ака-укаларига: «Мен Юсуфман. Отам ҳали ҳам ҳаётмилар?» — деди. Бироқ улар ҳайратдан донг қотиб қолишди ва унга жавоб бера олишмади. 4  Кейин Юсуф уларга: «Илтимос, яқинроқ келинглар»,— деди. Улар Юсуфнинг олдига яқинроқ боришди. Шунда Юсуф уларга қуйидагиларни айтди: «Сизлар Мисрга сотиб юборган укангиз Юсуфман+. 5  Аммо сизлар ташвишланманглар ва мени бу ерга сотиб юборганингиз учун бир-бирингизни айбламанглар. Худо ҳаётингизни сақлаб қолиш учун, мени сизлардан аввал бу ерга юборди+. 6  Ер юзида очарчилик бошланганига энди икки йил бўлди+, яна беш йил ер шудгор қилинмайди ва ўрим-йиғим бўлмайди. 7  Худо ер юзида наслингизни сақлаб қолиш+ ва буюк бир нажот орқали сизларни тирик қолдириш учун, мени сизлардан аввал бу ерга юборди. 8  Мени бу ерга сизлар эмас, балки ҳақ Худо юборди. Тангри мени фиръавннинг бош маслаҳатчиси* этиб тайинлаб, хонадони устидан хўжайин ва бутун Миср юртининг ҳокими қилиб қўйди+. 9  Отамнинг олдига тезроқ қайтиб боринглар-да, ўғлингиз Юсуф мана бундай деди деб айтинглар: “Худо мени бутун Миср юрти устидан хўжайин қилиб тайинлади+. Ортга сурмасдан, тезроқ ёнимга келинг+. 10  Бу ерга келиб, Гўшен ерига+ жойлашасиз. Ўшанда фарзандларингиз, невараларингиз, молларингиз ва бор-будингиз билан менинг ёнимда бўласиз. 11  Бор-будингиздан айрилиб, очликдан қийналмаслигингиз учун, мен сизни ва хонадонингизни озиқ-овқат билан таъминлаб тураман+. Чунки очарчилик яна беш йил давом этади”. 12  Бу гапларни чиндан ҳам мен айтаётганимни сизлар ва укам Бенямин кўриб турибсизлар+. 13  Миср юртида шон-шарафга эга эканимни ҳамда барча кўрганларингизни отамга айтиб беринглар ва тезроқ бориб, отамни бу ерга олиб келинглар». 14  Кейин Юсуф укаси Беняминни бўйнидан қучоқлаб йиғлади, Бенямин ҳам уни қучоқлаганча йиғларди+. 15  Юсуф ҳамма акаларини ўпди ва уларни қучоқлаб йиғлади. Шундан кейин акалари у билан гаплаша бошлашди. 16  «Юсуфнинг акалари келибди!» — деган хабар фиръавннинг саройига етиб борди. Буни эшитиб, фиръавн ҳам, унинг хизматкорлари ҳам хурсанд бўлишди. 17  Фиръавн Юсуфга қуйидагиларни айтди: «Акаларингга: “Юкларингизни уловларга ортиб, Канъон юртига йўл олинглар. 18  Отангизни, хонадон аҳлингизни олиб, бу ерга — менинг олдимга келинглар. Мен сизларга Миср юртининг энг яхши нарсаларини бераман. Сизлар юртнинг энг сара неъматларини ейсизлар”+,— деб айт. 19  Уларга яна бундай дегин+: “Миср юртидан аравалар олиб+, уларга болаларингизни, хотинларингизни ҳамда отангизни ўтирғизиб, бу ерга олиб келинглар+. 20  Қолган мол-мулкингиз учун қайғурманглар+, чунки Миср юртининг энг яхши нарсалари сизларники бўлади”». 21  Исроил ўғиллари айтилгандек қилишди. Юсуф уларга, фиръавннинг буйруғига кўра, аравалар ҳамда йўл учун озиқ-овқат берди. 22  Юсуф акаларининг ҳар бирига биттадан янги кийим-бош, Беняминга эса 300 шекел кумуш билан беш сидра кийим-бош берди+. 23  Отасига бўлса, Мисрнинг энг яхши нарсалари ортилган ўнта эшак ҳамда дон, нон, йўл учун озиқ-овқат юкланган ўнта урғочи эшак бериб юборди. 24  Юсуф акаларини кузатаётиб, уларга: «Тағин йўлда бир-бирингиз билан жанжаллашиб юрманглар»+,— деб тайинлади. 25  Шундай қилиб, улар Миср юртидан чиқишди ва Канъон юртига — оталари Ёқубнинг олдига етиб келишди. 26  Кейин унга: «Юсуф тирик экан! У бутун Миср юртини бошқараётган экан!»+ — деб айтишди. Ёқуб донг қотиб қолди, чунки ўғилларининг гапларига ишонмади+. 27  Улар оталарига Юсуфнинг ҳамма гапларини айтиб беришгандан ва уни олиб келиш учун Юсуф юборган араваларни кўргандан сўнг, Ёқуб ўзига кела бошлади. 28  Кейин Исроил: «Бўлди, ишондим! Ўғлим Юсуф тирик экан! Кўзим очиқлигида уни бориб кўришим керак!»+ — дея хитоб қилди.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «отаси».