Ишаё 11:1–16

  • Эссайнинг новдаси ҳаққоният ила бошқаради (1–10)

    • «Бўри қўзи билан тинч-тотув яшайди» (6)

    • «Ер юзи ҳам Яҳова ҳақидаги билимга тўлади» (9)

  • Омон қолганлар йиғиб олинади (11–16)

11  Эссайнинг+ тўнкасидан новда+ ўсиб чиқади,Илдизидан унган ниҳол+ ҳосил келтиради.  2  Унинг устида Яҳованинг руҳи+,Донолик+ ва идрок руҳи,Насиҳат ва қудрат руҳи+,Билим ва Яҳовадан қўрқиш руҳи бўлади.  3  У Яҳовадан қўрқишдан мамнуният топади+. У кўзлари билан кўрганига асосланиб ҳукм қилмайди,Қулоғи билан эшитгани бўйича танбеҳ бермайди+.  4  Бечораларни у ҳаққоният ила ҳукм қилади,Ердаги камтаринлар* манфаатини кўзлаб адолат ила танбеҳ беради. Ер юзини оғзидан чиққан таёқ билан уради+,Ёвузларни оғзидан чиққан нафаси* ила ўлдиради+.  5  У белига одиллик камарини тақади,Садоқат белидаги белбоғ бўлади+.  6  Бўри қўзи билан тинч-тотув яшайди+,Улоқ қоплон билан ётади.Бузоқ, шер ва бўрдоқи мол бирга юради*+.Уларни ёш бола етаклайди.  7  Сигир айиқ билан ўтлайди,Уларнинг болалари бирга ётади. Шер буқа каби сомон ейди+.  8  Гўдак илон уяси устида ўйнайди,Кўкракдан айрилган бола қўлини қора илон уясига суқади.  9  Улар муқаддас тоғимнинг ҳеч бир ерида зарар етказмайди+,Ҳеч қандай зиён ҳам келтирмайди+.Сувлар денгизни тўлдиргани каби,Ер юзи ҳам Яҳова ҳақидаги билимга тўлади+. 10  Ўша куни Эссайнинг томири+ халқлар учун белги каби бўлади+. Халқлар ундан йўл-йўриқ сўраб келади+,Унинг маскани ҳашаматли бўлади. 11  Яҳова ўша куни Оссурия+, Миср+, Патрўс+, Куш*+, Элам+, Шинар*, Хомат ва денгиз оролларидан халқининг омон қолганларини йиғиш учун қайтадан, иккинчи бор қўлини узатади+. 12  У халқлар учун белги ўрнатиб, Исроилнинг тарқалиб кетганларини тўплайди+. Яҳудонинг сочилиб кетганларини ернинг тўрт бурчагидан йиғиб олади+. 13  Эфрайимнинг ҳасадгўйлигига чек қўйилади+,Яҳудога душманлик қилганлар барҳам топади. Эфрайим Яҳудога ҳасад қилмайди,Яҳудо ҳам Эфрайимга хусумат қилмайди+. 14  Улар ғарбга, филистимликлар қияликларига ҳужум қилади,Биргалашиб Шарқ халқларини талон-торож қилади. Улар Эдом+ билан Мўабни+ мағлуб этиб,Оммонликларни бўйсундиради+. 15  Яҳова Миср денгизи кўрфазини бўлади*+,Фурот дарёси+ узра қўлини силкитади. Ловуллаган нафасини унинг еттита ирмоғига уриб*,Халқ сандалларини ечмай ўтадиган қилади. 16  Исроил Миср юртидан чиққан кундагидай,Халқининг омон қолганлари+ Оссуриядан чиққанда, катта йўл очилади+.

Изоҳлар

Ёки «мулойим, беозор».
Ёки «руҳи».
Бошқа вариант «Бузоқ билан шер бирга ўтлайди».
Ёки «Ҳабашистон (Эфиопия)».
Яъни Бобил.
Бошқа вариант «қуритади».
Бошқа вариант «уни еттита ирмоққа бўлиб».