Ишаё 48:1–22
48 Эй, Ёқуб хонадони, тингланг!Ўзингизни Исроилнинг номи ила атайсиз+,Яҳудо авлодидан* чиққансиз,Яҳованинг исми ҳаққи қасам ичиб+,Исроилнинг Худосига ёлворасиз-у,Аммо буни ҳақиқат ва одиллик ила қилмайсиз+.
2 Улар муқаддас шаҳарда яшаймиз дея+,Исми Қўшинлар Сарвари Яҳова бўлмишИсроилнинг Тангрисидан мадад излайди+.
3 «Ўтмишда юз берганларни сенга олдиндан айтдим.
Булар Менинг оғзимдан чиқди.Уларни сенга билдирдим+.
Бирдан ишга киришиб, уларни амалга оширдим+.
4 Чунки ўжар эканингни,Бўйнинг темир, пешонанг мисдан эканини биламан+.
5 Шу боис, буларни олдиндан айтдим.
Токи: “Буни ўзимиз ясаган бут қилди.Қуйма бут ва ўйма тасвиримиз амри ила шундай бўлди”,— демаслигинг учун,Бу нарсалар амалга ошмай туриб, сенга эшиттирдим.
6 Буларнинг барини ҳам кўриб, ҳам эшитдинг.
Энди эълон қилмайсанми?+
Ҳозирдан сенга янги нарсаларни+,Сен билмаган пинҳона сирларни баён қиламан.
7 Улар ўтмишда эмас, эндигина бажариляпти,Бугунга қадар улар ҳақда эшитмагансан.Шу сабабли: “Мен буларни билар эдим”,— дея олмайсан.
8 Ҳа, сен эшитмадинг+, билмадинг.Чунки авваллари қулоқларинг ёпиқ эди.
Сен ниҳоятда хиёнаткор эканингни биламан+.Туғилганингдан буён номинг қонунбузардир+.
9 Лекин Ўз исмим ҳаққи ғазабимни тўкмайман+.Шарафим ҳаққи Ўзимни тияман,Сени йўқ қилмайман+.
10 Мана! Мен сени тозаладим, аммо кумушни тозалагандай эмас+.
Сени оловли ўчоқда, қайғу чекканингда синадим*+.
11 Фақат Ўз исмим ҳаққи ишга киришаман+,Исмим булғанишига йўл қўймайман+.
Улуғворлигимни ҳеч кимга бермайман!
12 Эй Ёқуб, Менга қулоқ сол! Ўзим чақирган, эй Исроил, Мени тингла!
Мен Ўшаман+. Биринчиси ҳам, охиргиси ҳам Менман+.
13 Ўз қўлим билан ернинг пойдеворига асос солдим+.Ўнг қўлим ила самоларни ёйиб юбордим+.
Уларни чақирсам, ҳаммаси жам бўлади.
14 Барчангиз биргаликда келиб тингланг.
Улардан қай бири бу нарсаларни эълон қилади?
Яҳова уни яхши кўрди+.
Ўша одам Унинг Бобилга қарши тилагини амалга оширади+.Унинг қўли халдейларга қарши кўтарилади+.
15 Буни Ўзим айтдим, уни Ўзим чақирдим+.
Мен уни олиб келдим, унинг йўли муваффақиятли бўлади+.
16 Менга яқинроқ келиб, қулоқ тутинглар!
Азалдан Мен яширмай гапирдим+.
Бу амалга ошганда Мен ўша ерда эдим».
Ҳозир бўлса, Олий Ҳукмдор Яҳова мени Ўз руҳи билан юборди.
17 Халоскоринг, Исроилнинг Муқаддас Худоси Яҳова+ шундай демоқда:
«Мен Яҳова, сенинг Худойингман,Сенинг манфаатингни кўзлаб таълим бераман+,Юришинг керак бўлган йўлдан етаклайман+.
18 Қанийди амрларимга диққатли бўлганингда эди!+
Хотиржамлигинг гўё дарёдай+,Одиллигинг денгиз тўлқинларидай бўларди+.
19 Зурриётинг* қумдай,Авлодинг қум зарраларидай сон-саноқсиз бўларди+.
Исмлари Менинг ҳузуримдан асло ўчмас, йўқ бўлмас эди».
20 Бобилдан чиқиб кетинг!+
Халдейлардан қочинг!
Шод-хуррамлик ила буни эълон қилинг, жар солинг!+
Ернинг чеккаларигача буни билдиринг!+
«Яҳова Ўз хизматкори Ёқубни тўлов эвазига қутқарди+.
21 Саҳродан олиб ўтганда ҳам улар чанқамади+.
Улар учун қоядан сув оқизди.Қояни ёриб тошқин сувлар чиқарди»+,— деб айтинг.
22 «Ёвузлар тинчлик нималигини билмайди»,— демоқда Яҳова+.