Марк баён этган хушхабар 16:1–8

  • Исо тирилади (1–8)

16  Шаббат куни+ ўтгач, магдалалик Марям, Ёқубнинг онаси Марям+ ва Саломия Исонинг танасига қўйиш учун хушбўй ўтлар сотиб олишди+. 2  Ҳафтанинг биринчи кунида* саҳарлаб, эндигина қуёш чиққанда, улар қабрга боришди+. 3  Йўл-йўлакай бир-биридан: «Қабр оғзидаги тошни бизга ким юмалатиб берар экан-а?» — деб сўрашарди. 4  Қарашса, қабр оғзидаги тош четга юмалатиб қўйилган экан. Тош жуда катта эди+. 5  Қабр ичкарисига кириб, ўнг тарафда узун оқ кийимли бир йигитни кўришди-ю, донг қотиб қолишди. 6  Йигит уларга шундай деди: «Ҳайрон бўлманглар+. Биламан, сизлар устунда қатл этилган носиралик Исони қидиряпсизлар. У тирилди+, у бу ерда йўқ. Мана, унинг қўйилган жойига қаранглар+. 7  Энди бориб, шогирдларига ва Бутрусга: “У сизлардан аввал Жалилага кетяпти+. Уни ўзи айтган жойда кўрасизлар”+,— денглар». 8  Аёллар қабрдан чиқиб, югуриб кетишди, чунки уларни ваҳима ва ҳаяжон босган эди. Қўрққанларидан улар ҳеч кимга ҳеч нарса айтишмади*+.

Изоҳлар

Бу кун ҳозир якшанба деб аталади. Яҳудийларда эса, бу ҳафтанинг биринчи куни эди.
Муқаддас Китобнинг ишончли қўлёзмаларига биноан Марк баён этган хушхабар 8- оятдаги сўзлар билан тугайди. Илованинг А3 мавзусига қ.