Нахимиё 1:1–11

  • Қуддусдан хабар келади (1–3)

  • Нахимиёнинг ибодати (4–11)

1  Хахалиё ўғли Нахимиёнинг*+ сўзлари. Шоҳ* ҳукмронлигининг 20- йили хислав* ойида мен Суза*+ қалъасида* эдим. 2  Бу вақтда Яҳудо ўлкасидан биродарим Хонин+ билан бошқа кишилар келишди ва мен улардан асирликдан қайтганлар+ ва Қуддус ҳақида сўрадим. 3  Улар: «Асирликдан қайтиб Яҳудо вилоятида* яшаётган одамлар ниҳоятда оғир ва шармандали шароитда қолиб кетишди+. Қуддус деворлари бузилиб ётибди+, дарвозаси эса ёндириб юборилган»+,— деб жавоб беришди. 4  Буни эшитибоқ, мен ўтириб йиғлаб юбордим. Бир неча кун қайғуриб, рўза тутдим+ ва самодаги Худойимга шундай дея ибодат қилдим: 5  «Эй, самовий Худо Яҳова, Сен буюк ва ҳайбатли, аҳдингни бузмайдиган, Сени севиб, амрларингга бўйсунадиганларга меҳр-садоқатингни кўрсатадиган Тангрисан+. 6  Бугун олдингда туриб, хизматчиларинг Исроил халқи учун кечаю кундуз ёлвораётган+ мен, хизматкорингнинг ибодатига қулоқ солиб, менга Ўз эътиборингни қаратгин. Ибодатимда Исроил халқининг Сенга қарши қилган барча гуноҳларини тан оляпман. Барчамиз — мен ҳам, отам хонадони ҳам гуноҳ қилдик+. 7  Биз Сенинг олдингда ёмонлик қилиб+, хизматкоринг Мусо орқали берган амрларинг, меъёрларинг ва ҳукмларингга итоат этмадик+. 8  Илтимос, хизматкоринг Мусога айтган сўзларингни ёдга ол. Сен унга: “Борди-ю, садоқатсиз бўлсангиз, сизларни халқлар орасига тарқатиб юбораман+. 9  Агар Менга қайтиб, амрларимга қулоқ солсангиз ва уларга итоат этсангиз, ҳатто ер четларига қадар тарқалиб кетган бўлсангиз ҳам, исмим учун танлаган жойга+ сизларни йиғиб келаман”+,— деб айтгансан. 10  Улар буюк кучинг ва қудратли қўлинг билан қутқариб олган хизматчиларинг, Сенинг халқингдир+. 11  Эй Яҳова, илтимос, хизматкоринг ва исмингга эҳтиром билан қарайдиган ҳамда бундан завқ оладиган хизматчиларинг ибодатларига қулоқ солгин. Сендан ўтинаман, бугун мен хизматкоринг муваффақиятли бўлишим учун, шоҳ менга раҳм-шафқат кўрсатсин»+. Ўша пайтда мен шоҳ ҳузурида соқий бўлиб хизмат қилар эдим+.

Изоҳлар

Ёки «Нахимияҳ». Маъноси «Яҳ тасалли беради».
Яъни Артаксеркс.
Ёки «Шушан».
Ёки «саройида».
Ёки «қарамоғ остидаги вилоят».