Нахимиё 10:1–39

  • Халқ Тавротга амал қилишга ваъда беради (1–39)

    • «Худойимизнинг уйини қаровсиз қолдирмаймиз» (39)

10  Муҳр босганлар+ қуйидагилар эди: Хахалиё ўғли ҳоким* Нахимиёҳамда Зидқиё, 2  Сараё, Озариё, Еремиё, 3  Пашхур, Эмориё, Малкиё, 4  Хаттуш, Шабаниё, Маллух, 5  Харим+, Миромўт, Ободиё, 6  Дониёр+, Гинатон, Борух, 7  Машуллом, Абиё, Миёмин, 8  Мазиё, Билги ва Шамаё. Улар руҳоний эдилар. 9  Левилардан эса қуйидагилар эди: Озаниё ўғли Ешува, Ханадод ўғилларидан бўлган Биннуй, Кадмил+ 10  ва уларнинг ака-укалари Шабаниё, Хўдиё, Килит, Палиё, Ханон, 11  Миха, Рехоб, Хашавиё, 12  Заккур, Шаравиё+, Шабаниё, 13  Хўдиё, Баних ва Банину. 14  Халқ бошлиқларидан эса қуйидагилар эди: Парўш, Пахатмўаб+, Элам, Затту, Баних, 15  Бўнах, Озгад, Бўвай, 16  Одониё, Биғвай, Адин, 17  Отер, Ҳизқиё, Оззур, 18  Хўдиё, Хашум, Безай, 19  Хориф, Онотўт, Набай, 20  Махпиёш, Машуллом, Хазир, 21  Машазавил, Зодўх, Ёддува, 22  Пилатиё, Ханон, Оноёҳ, 23  Ҳўшея, Ханониё, Хашшуб, 24  Халлохеш, Пилхо, Шўвех, 25  Рахум, Хашавно, Масиё, 26  Охиё, Ханон, Онон, 27  Маллух, Харим ва Банах. 28  Қолган халқ ҳам, яъни руҳонийлар, левилар, дарвозабонлар, қўшиқчилар, маъбад* хизматчилари* ва ҳақ Тангрининг Қонунини бажариш учун ўзга халқлардан ажралган барча кишилар+, қолаверса, уларнинг хотинлари, ўғил-қизлари, билим ва ақл-идрокка эга бўлганларнинг бари* 29  ўз биродарлари ва бошлиқларига қўшилиб, ҳақ Тангри хизматчиси Мусо орқали берган Қонуни ила юрамиз, Раббимиз Яҳованинг барча амр, ҳукм ва қонун-қоидаларини тўла-тўкис бажарамиз, борди-ю, бажармасак қарғишга қолайлик дея онт ичишди. 30  Шунингдек, улар қуйидагича қасам ичишди: «Қизларимизни ўзга халқ одамларига узатмаймиз, уларнинг қизларини ҳам ўғилларимизга олиб бермаймиз+. 31  Ўзга халқ одамлари Шаббат куни сотиш учун молини ва турли хил донларини олиб келишса, Шаббат+ куни ёки бошқа муқаддас кунда+ уларнинг ҳеч нарсасини харид қилмаймиз. Бундан ташқари, ҳар еттинчи йили еримизга экин экмаймиз+ ва берган қарзларимиздан кечамиз+. 32  Шунингдек, ҳар йили ҳар биримиз Аллоҳимизнинг уйи* учун шекелнинг* учдан бир қисмини беришга қасам ичамиз+. 33  Бу пулларни Шаббат куни ҳамда янги ой чиққанда+ олиб келинадиган тахлам нонлар*+, кундалик дон назри+, куйдириладиган қурбонликлар+, мавсумий байрамлар+, муқаддас нарсалар, Исроилнинг гуноҳини ювиш учун гуноҳ қурбонлигини+ келтириш ва Худойимизнинг уйидаги барча ишлар учун сарфлаймиз. 34  Бунинг устига, руҳонийлар, левилар ва қолган халқ йилдан-йилга, белгиланган вақтда Тангримизнинг уйига ўтин келтириши учун хонадонлар бўйича қуръа ташладик. Токи Тавротда ёзилганидек, Худойимиз Яҳованинг қурбонгоҳида доимо олов ёниб турсин+. 35  Бунинг устига, ҳар йили Яҳованинг уйи учун еримизнинг ва турли дарахтларимизнинг биринчи ҳосилини+ ва 36  Тавротда ёзилганидек, тўнғич ўғилларимизни, мол-қўйларимизнинг биринчи боласини+ Аллоҳнинг уйида хизмат қиладиган руҳонийлар олдига, Худонинг уйига олиб келамиз+ деб ваъда бердик. 37  Шу билан бир қаторда, йирик тортилган унимизнинг биринчи ҳосилини+, хайр-эҳсонларимизни, турли дарахт меваларини+, янги шароб ва мойни+ Худойимиз уйининг омборхоналарига*+, руҳонийларга келтирамиз. Бунга қўшиб, левиларга еримизнинг ҳосилидан ушр* олиб келамиз+. Чунки левилар, деҳқончилик билан шуғулланадиган барча шаҳарларимиздан ушрларни йиғиб олишади. 38  Левилар ушрни йиғиб олаётганда, улар билан бирга Ҳорун ўғли руҳоний ҳам бўлиши керак. Левилар ушрнинг ўндан бир қисмини Худонинг уйига+, омбордаги хоналарга* беришади. 39  Исроилликлар ва левиларнинг ўғиллари дон назрларини, янги шароб ва мойни+ муқаддас масканнинг анжомлари сақланадиган ҳамда руҳонийлар, дарвозабонлар ва қўшиқчилар хизмат қиладиган омборхоналарга келтиришлари лозим+. Чунки биз Худойимизнинг уйини қаровсиз қолдирмаймиз»+.

Изоҳлар

Ёки «тиршата», вилоят ҳокими учун қўлланилган форсча унвон.
Ёки «нетинимлар». Сўзма-сўз «берилганлар».
Бошқа вариант «фаҳмлаш ёшига етганларнинг бари».
Ёки «маъбади».
Бир шекел=11,4 г. Илованинг Б14 мавзусига қ.
Яъни тортиқ этиладиган нонлар.
Сўзма-сўз «ўндан бир қисмини».
Ёки «ошхоналарига».
Ёки «ошхоналарга».