Саҳрода 19:1–22
-
Қизил ғунажин ва поклайдиган сув (1–22)
19 Яҳова Мусо билан Ҳорунга яна шундай деди:
2 «Яҳова амр этган қонун қуйидагилардан иборат: “Исроил ўғилларига айтинглар, улар сизлар учун соғлом ва нуқсонсиз+, бўйинтуруқ солинмаган қизил ғунажинни олиб келишсин.
3 Уни руҳоний Элазарга беринглар ва у ғунажинни қароргоҳ ташқарисига олиб чиқсин. Ғунажин унинг олдида сўйилсин.
4 Элазар ғунажин қонига бармоғини ботириб, учрашув чодирининг киравериши томонга етти марта сачратсин+.
5 Сўнг ғунажин унинг кўз олдида куйдирилсин. Ғунажиннинг териси, гўшти ва гўнги билан бирга қони ҳам куйдирилсин+.
6 Руҳоний кедр дарахтининг новдасини, иссопни*+ ва қирмизи ипни олиб, ғунажин куйдирилаётган оловга ташласин.
7 Кейин руҳоний кийимларини ювиб, чўмилиб олсин. Шундан сўнггина у қароргоҳга кириши мумкин. Лекин руҳоний кечқурунгача нопок бўлади.
8 Ғунажинни куйдирган киши ҳам кийимларини ювиб, чўмилиб олсин. У кечқурунгача нопок бўлади.
9 Пок одам ғунажиннинг кулини йиғиштириб олиб+, уни қароргоҳ ташқарисидаги тоза жойда сақлаб қўйсин. Исроил ўғилларининг жамоаси ҳам поклайдиган сув тайёрлаш учун кулни асраб қўйсин+. Бу — гуноҳ қурбонлиги.
10 Ғунажиннинг кулини йиғиштириб олган киши ҳам кийимларини ювиб, чўмилиб олсин. У кечқурунгача нопок бўлади.
Бу сизлар учун ҳам, сизлар билан яшаётган мусофир учун ҳам асрлар оша қоида бўлсин+.
11 Кимки одам мурдасига тегса, етти кун нопок бўлади+.
12 Ўша киши учинчи куни ўзини сув билан покласин ва еттинчи кун у тоза бўлади. Борди-ю, учинчи куни ўзини покламаса, еттинчи куни тоза бўлмайди.
13 Кимки одам мурдасига тегиб ўзини покламаса, у Яҳованинг муқаддас чодирини булғаган бўлади+. Бундай киши Исроил халқи орасидан йўқ қилинсин+. Чунки поклайдиган сув+ унга сепилмаган ва у нопок бўлиб қолаверади. Унинг нопоклиги ўзида қолади.
14 Бирор киши чодирда вафот этганда қўлланиладиган қонун қуйидагичадир: кимки чодирга кирса ёки ўша пайтда чодирда бўлса, у етти кун нопок бўлади.
15 Чодирдаги қопқоғи ип билан маҳкамланмаган ҳар қандай оғзи очиқ идиш нопок бўлади+.
16 Кимки далада қилич билан ўлдирилган одамга ёки жасадга, одам суягига ёки қабрга тегса, етти кун нопок бўлади+.
17 Нопок бўлиб қолган одамни пок қилиш учун, гуноҳ қурбонлигининг кулидан бир оз олиб идишга солинсин ва ичига булоқ суви қуйилсин.
18 Сўнг пок одам+ иссопни+ олиб сувга ботирсин ва чодирга, барча идишларга, ўша ерда бўлган одамларга, шунингдек одам суягига, ўлдирилган одамга, жасадга ёки қабрга теккан кишига сачратсин.
19 Пок инсон учинчи ва еттинчи кунлари нопок кишига сувни сачратсин ва у еттинчи куни ўша инсонни гуноҳдан фориғ этсин+. Кейин покланаётган киши кийимларини ювиб, чўмилиб олсин. Кечқурун у пок бўлади.
20 Бироқ нопок бўлиб қолиб, ўзини покламаган киши жамоат ичидан йўқ қилинсин+, чунки у Яҳованинг муқаддас масканини булғади. Поклайдиган сув унинг устига сепилмагани сабабли, у нопокдир.
21 Қуйидагилар улар учун асрлар оша қоида бўлиб қолсин: поклайдиган сувни сачратган киши+ ҳам кийимларини ювсин. Поклайдиган сувга теккан инсон кечқурунгача нопок бўлади.
22 Нопок киши теккан ҳар қандай нарса нопок бўлади. Шу нарсага теккан инсон ҳам кечқурунгача нопок бўлади”+».