Ҳизқиё 25:1–17
25 Яҳова сўзини яна менга аён қилди:
2 «Эй инсон ўғли, оммонликларга+ юзланиб, уларга қарши башорат қил+.
3 Оммонликларга шундай деб айт: “Олий Ҳукмдор Яҳованинг сўзини тингланг. Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда: “Муқаддас масканим булғанганида, Исроил юрти кимсасиз қолганида, Яҳудо хонадони сургун қилинганида, сизлар: “Ажаб бўпти!” — деганингиз учун,
4 сизларни Шарқ халқларига мулк сифатида бераман. Улар юртингизда қароргоҳ қуриб, орангизда чодирларини ўрнатишади. Улар юртингиз ҳосилини еб, молларингиз сутини ичишади.
5 Мен Раббани+ туялар ўтлайдиган яйловга, оммонликлар юртини эса қўй-эчкилар ором оладиган жойга айлантираман. Шунда Мен Яҳова эканимни билиб оласизлар”.
6 Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда: “Исроил юртининг ҳолини кўриб, хурсандчиликдан кафтингизни кафтингизга урганча+ ер тепинганингиз ва масхара қилганингиз учун+,
7 сизларга қарши қўлимни узатиб, сизларни халқларга ўлжа сифатида бераман. Сизларни халқлар, юртлар орасидан йўқ қилиб ташлайман+. Сизларни қириб ташлаганимда, Мен Яҳова эканимни билиб оласизлар”.
8 Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда: “Мўаб+ ва Сеир+: “Қаранг, Яҳудо хонадонининг бошқа халқлардан ҳеч қандай фарқи йўқ!” — дегани учун,
9 Мўабнинг чегарасидаги шаҳарларни, жумладан энг гўзал шаҳарлари ҳисобланган Байт-Яшимўт, Баал-Миён ва Хиратайимни+ ҳимоясиз қолдираман.
10 Мен Мўабни оммонликлар билан бирга Шарқ халқларига мулк қилиб бераман+, токи оммонликлар халқлар орасида ёдга олинмасин+.
11 Мен Мўаб устидан ҳукмимни ижро этаман+. Шунда улар Мен Яҳова эканимни билиб олишади”.
12 Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда: “Эдом кек сақлаб, Яҳудо хонадонидан ўч олгани учун гуноҳга ботди+.
13 Шунинг учун Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Мен Эдомга қарши қўлимни узатиб, одамлар ва чорвани қириб ташлайман, уни кимсасиз қилиб қўяман+. Темондан Дедонгача улар қиличдан ҳалок бўлишади+.
14 “Халқим Исроилнинг қўли билан Эдомдан ўч оламан+. Улар орқали Эдомга қарши қаҳр-ғазабимни сочаман. Шу йўсин Эдом Менинг қасосим қандай бўлишини билиб олади”+,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова”.
15 Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда: “Исроилга нисбатан кучли адовати туфайли, филистимликлар ғараз ният билан улардан ўч олиб, вайрон қилиш имконини излашди+.
16 Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда: “Мана, филистимликларга қарши қўлимни узатиб+, харетийларни+ қириб ташлайман. Денгиз соҳилида яшовчиларнинг омон қолганларини ҳалок қиламан+.
17 Мен уларни қаттиқ жазолаб, аёвсиз ўч оламан. Улардан қасос олганимда, Мен Яҳова эканимни билиб олишади”».