Ҳикматлар 2:1–22
2 Ўғлим, агар сўзларимни қабул қилиб,Амрларимга+ астойдил риоя этсанг,
2 Доноликка қулоқ тутиб+,Қалбингни ақл-идрокка очсанг+,
3 Агар заковат тилаб+ нола қилсанг,Ақл-идрок сўраб+ ҳайқирсанг,
4 Уни кумуш излагандай излаб+,Яширин хазинадай қидирсанг+,
5 Яҳовадан қўрқиш+ нималигини тушуниб,Худо ҳақида билимга+ эга бўласан.
6 Зеро, доноликни Яҳова беради+,Билим ва идрок Унинг оғзидан чиқади.
7 У доноликни* тўғри одам учун сақлайди,Бенуқсонлик йўлида юрганларга қалқон бўлади+.
8 У адолат сўқмоқларини қўриқлайди,Садоқатли кишиларнинг йўлини ҳимоялайди+.
9 Шунда тўғрилик, адолат ва ҳаққоният нималигини тушунасан.Яхшилик йўлларини+ англаб етасан.
10 Қалбинг доноликка тўлиб+,Жонинг билимдан роҳат топганда+,
11 Тафаккур сени қўриқлаб+,Ақл-идрок сени ҳимоя қилади.
12 У сени ёмон йўлдан,Ёлғон гапирадиган одамдан+,
13 Тўғри йўлни ташлаб,Қоронғи йўлни танлаганлардан+ асрайди.
14 Қабиҳ ишлардан шод бўлиб,Бузуқиликдан қувонч топадиганлардан,
15 Сўқмоқлари эгри,Юрган йўли ёлғон бўлганлардан ҳимоялайди.
16 У сени бузуқ аёлдан,Ахлоқсиз аёлнинг тилёғлама сўзларидан асрайди+.
17 Бу аёл ёшлик чоғидаги умр йўлдошини+ ташлаб,Тангрисининг аҳдини унутган.
18 Унинг уйи ўлим қаърига,Сўқмоқлари ўликлар ёнига етаклайди+.
19 Унинг ётоғига кирган тирик чиқмайди,Ҳаёт сўқмоғидан қайта юрмайди+.
20 Бинобарин, яхшилар йўлидан юр,Одиллар сўқмоқларидан оғиб кетма+.
21 Зеро, тўғрилар ер юзида яшайди,Бенуқсонлар унда маскан қуради+.
22 Ёвузлар эса ер юзидан қириб ташланади+,Хоинлар ундан йўқ қилинади+.
Изоҳлар
^ Ёки «амалий доноликни».