Ҳўшея 3:1–5

  • Ҳўшея хиёнаткор хотинини қайтариб олади (1–3)

  • Исроил Яҳовага қайтади (4, 5)

3  Шунда Яҳова менга: «Исроил халқи бошқа худоларга юз буриб+, майиз кулчаларни* яхши кўрса ҳам, Яҳова уларни севганидай+, сен ҳам қайтадан бориб, бошқа эркак севган ва зино қилиб юрган ўша аёлга кўнгил қўй»+,— деди. 2  Мен уни 15 шекел кумуш ва бир ярим хўмр* арпага сотиб олдим. 3  Сўнг унга: «Сен узоқ вақт давомида меники бўласан. Фоҳишалик қилма, бошқа эркакка яқинлашма. Мен ҳам сенга яқинлашмайман»,— дедим. 4  Чунки Исроил халқи узоқ вақт давомида шоҳсиз,+ бексиз, қурбонликсиз, муқаддас устунсиз*, эфодсиз+ ва хонаки бутларсиз*+ яшайди. 5  Бундан кейин Исроил халқи қайтиб, Тангриси Яҳовани ва шоҳи Довудни излайди+. Охирги кунларда улар Яҳованинг ҳимматини кўриш учун, қаттиқ қўрқувда Унинг олдига келишади+.

Изоҳлар

Яъни сохта сиғинишда қўлланилган кулчалар.
Сўзма-сўз «терафимларсиз». Луғатга қ.