Шоҳлар биринчи китоб 21:1–15
21 Довуд Нав шаҳрига+, руҳоний Охималекнинг олдига келди. Охималек Довудни кўриб қўрқиб кетди ва ундан: «Нега ёлғизсан? Нега ёнингда ҳеч ким йўқ?»+ — деб сўради.
2 Довуд руҳоний Охималекка: «Шоҳ ҳазратлари менга бир вазифа топшириб: “Сени бу топшириқ билан юбораётганимни ва сенга берган йўл-йўриқларимни ҳеч ким билмасин”,— дедилар. Шу боис, одамларим билан муайян бир жойда учрашишни келишиб олдим.
3 Агар бор бўлса бешта нон ёки ейдиган бошқа нарса беринг»,— деб айтди.
4 Руҳоний Довудга: «Оддий ноним йўқ, фақат муқаддас нонлар бор+. Агар одамларинг аёлларга яқинлашмаган бўлсагина* бу нонларни бераман»+,— деди.
5 Довуд эса руҳонийга: «Илгари жангларга чиққанимда одамларим аёлларга яқинлашмас эди+. Агар одамларим одатий жангларда ўзини муқаддас сақлаган бўлса, унда бугун махсус топшириқ билан чиққанда муқаддас эканликлари шубҳасиз!» — деб жавоб қайтарди.
6 Тортиқ этилган нонлардан ташқари бошқа нон йўқлиги учун, руҳоний уларга муқаддас нонларни берди+. Ўша куни иссиқ нонлар олиб келингани учун, бу нонлар Яҳованинг ҳузуридан олиб чиқилиб, ўрнига иссиқ нонлар қўйилганди.
7 Ўша куни у ерда Шоулнинг Доег+ исмли эдомлик+ хизматкори бор эди. У Яҳованинг олдида, Навда ушланиб қолганди. У Шоулнинг қўлида бош чўпон бўлиб хизмат қиларди.
8 Довуд Охималекка: «Бу ерда найза ёки қилич йўқми? Шоҳ ҳазратларининг топшириғи шошилинч бўлгани боис, ўзим билан қиличимни ҳам, бошқа қуролларимни ҳам олмабман»,— деб айтди.
9 Руҳоний унга: «Сен Элох водийсида+ ўлдирган филистимлик Гўлиётнинг қиличи бор+. У эфоднинг+ орқасида матога ўраб қўйилган. Хоҳласанг шу қилични ол. Бу ерда ундан бошқа қурол йўқ»,— деб жавоб берди. Довуд бўлса: «Унга тенг келадиган қилич йўқ-ку. Ўшани менга беринг»,— деди.
10 Ўша куни Довуд Шоулдан янада узоқроққа қочиб кетди+ ва охири Гат+ шоҳи Охишнинг олдига келди.
11 Охишнинг хизматкорлари: «Бу, Исроил юртининг шоҳи Довуд эмасми? У ҳақда қўшиқлар айтиб, рақсга тушиб:
“Шоул минглаб душманларни ўлдирди,
Довуд эса ўн минглаб душманларни ўлдирди”+,— дейишмаганмиди?»
12 Бу сўзлар Довуднинг юрагига ғулғула солди ва у Гат шоҳи Охишдан жуда қўрқиб кетди+.
13 Довуд уларнинг олдида ўзини ақлдан озганга солиб+, улар билан бўлганда* ўзини телбадай тута бошлади. У дарвозанинг эшикларига алланималарни чизиб, сўлакларини соқолига оқизарди.
14 Шунда Охиш хизматкорларига: «Бу одам жинни экани кўриниб турибди-ю! Нега уни бу ерга олиб келдингизлар?
15 Ўзимизда жиннилар камлик қилгандай, яна биттасини олдимда жиннилик қилгани олиб келдингизларми? Уни уйимга олиб кириш шартмиди?!» — деди.