Солномалар иккинчи китоб 34:1–33
34 Йўшиё+ саккиз ёшида тахтга ўтириб, Қуддусда 31 йил шоҳлик қилди+.
2 Йўшиё Яҳованинг назарида тўғри ишлар қилиб, бобоси Довуднинг йўлларидан юрди. У ўнгга ҳам, чапга ҳам оғиб кетмади.
3 Ҳукмронлигининг 8- йили у ҳали ёш бўлишига қарамай, бобоси Довуднинг Тангрисига хизмат қила бошлади+. Ҳукмронлигининг 12- йили эса Яҳудо ва Қуддусни тепаликлар+, муқаддас устунлар, ўйма тасвирлару+ қуйма бутлардан* тозалашга киришди+.
4 Сўнг унинг назорати остида Баал қурбонгоҳларини бузиб, уларнинг устидаги тутатқи тутадиган идишларни чопиб ташлашди. Йўшиё муқаддас устунларни, ўйма тасвирларни ва қуйма бутларни синдириб, кукунга айлантирди-да, уларга атаб қурбонликлар келтирган одамларнинг қабрлари устига сочиб юборди+.
5 У руҳонийларнинг суякларини ўз қурбонгоҳлари устида куйдирди+. Шу йўсин, Яҳудо билан Қуддусни тозалади.
6 У Нафтали шаҳрига қадар Манаше, Эфрайим+, Шимўн қабилалари шаҳарларида ва уларнинг атрофидаги харобаларда
7 қурбонгоҳларни бузиб, муқаддас устунлар ва ўйма тасвирларни+ майдалади-да, кукунга айлантирди. Исроил юртидаги барча тутатқи қурбонгоҳларини синдириб ташлади+, сўнг Қуддусга қайтди.
8 Ҳукмронлигининг 18- йили юртни ва маъбадни тозалаб бўлгач, шоҳ Йўшиё Озалиёнинг ўғли Шофонни+, шаҳар ҳокими Масиёни, Йўхоз ўғли тарихнавис Йўхни Худоси Яҳованинг уйини таъмирлашга юборди+.
9 Улар олий руҳоний Хилқиёнинг олдига бориб, унга Худонинг уйига олиб келинган пулларни беришди. Бу пулларни, дарвозабон бўлиб хизмат қиладиган левилар Манаше, Эфрайим ҳамда қолган исроилликлардан+, шунингдек, Яҳудо, Бенямин ва Қуддус аҳолисидан йиғишган эди.
10 Сўнг пуллар Яҳованинг уйини таъмирлаш ишларига масъул бўлган кишиларга берилди. Яҳованинг уйида ишлаётганлар эса бу пулларни уйни тузатиш ва таъмирлаш учун сарфлашди.
11 Пулни йўнилган тошлар ва тиргаклар учун ёғочлар сотиб олишлари ҳамда Яҳудо шоҳлари дастидан вайрон бўлган уйларнинг тўсинларини ўрнатишлари учун ҳунармандлару қурувчиларга беришди+.
12 Бу кишилар ишларини ҳалоллик билан бажаришди+. Уларнинг устидан Марори+ авлодидан Яхат ва Ободиё, Қоҳот+ авлодидан Закариё ва Машуллом исмли левилар назоратчи сифатида тайинланган эди. Маҳоратли мусиқачи бўлган левиларнинг бари+,
13 юк ташувчилар ҳамда турли ишларни бажарадиган кишиларга масъул бўлди. Баъзи левилар эса котиб, бошлиқ ва дарвозабон+ бўлиб хизмат қилишди.
14 Левилар Яҳованинг уйидан пулларни олиб чиқишаётганда+, руҳоний Хилқиё Мусо орқали берилган+ Яҳованинг Қонун китобини+ топиб олди.
15 Шунда Хилқиё котиб Шофонга: «Мен Яҳованинг уйидан Таврот китобини топиб олдим»,— деди-да, китобни унга берди.
16 Шофон китобни шоҳга олиб бориб, унга: «Хизматкорларингиз, уларга топширилган ҳамма ишларни бажаришяпти.
17 Улар Яҳованинг уйида тўпланган пулларни олиб, уларни тайинланган кишиларга ҳамда ишларни бажараётганларга беришди»,— деди.
18 Котиб Шофон шунингдек: «Руҳоний Хилқиё менга мана бу китобни берди»+,— деб шоҳнинг олдида уни ўқий бошлади+.
19 Шоҳ Тавротда ёзилган сўзларни эшитиши биланоқ, эгнидаги кийимини йиртди+.
20 Сўнгра у Хилқиёга, Шофон ўғли Охихамга+, Михо ўғли Абдўнга, котиб Шофонга ва ўз хизматчиси Осоёҳга қуйидагича топшириқ берди:
21 «Бориб, менинг номимдан ҳамда Исроил ва Яҳудода қолганлар номидан Яҳовага мурожаат қилиб, топилган китобдаги сўзлар нимани англатишини Ундан сўранглар. Ота-боболаримиз бу китобда ёзилган Яҳованинг сўзларига тўлиқ риоя этишмагани боис+, Яҳованинг қаҳр-ғазаби устимизга ёғилади».
22 Шунда Хилқиё шоҳ юборган кишилар билан биргалашиб пайғамбар аёл+ Хулданинг олдига борди. У, кийимлар учун масъул бўлган Хархаснинг невараси, Тихво ўғли Шаллумнинг хотини эди ва Қуддуснинг янги даҳасида яшарди. Шоҳ юборган кишилар Хулда билан ўша ерда гаплашишди+.
23 Хулда уларга деди: «Исроил Тангриси Яҳова шундай демоқда: “Сизларни олдимга юборган кишига бундай денглар:
24 Яҳова қуйидагиларни айтмоқда: “Мен бу ерга ва унинг аҳолиси бошига фалокат юбораман+. Яҳудо шоҳи ҳузурида ўқилган, ушбу китобда ёзилган барча лаънатларни амалга ошираман+.
25 Улар Мендан воз кечиб+, бошқа худоларга қурбонлик куйдириб тутатишгани ва қўлларининг маҳсули билан Мени ранжитишгани боис+, бу жойга ғазабимни сочаман ва у асло сўнмайди”+.
26 Яҳовадан сўрашга сизларни юборган Яҳудо шоҳига эса қуйидагиларни айтинглар: “Сиз эшитган сўзлар+ ҳақида Исроил Худоси Яҳова шундай демоқда:
27 “Ушбу ер ва унинг аҳолиси ҳақидаги Худонинг сўзларини эшитганингда, қалбингни тош қилмай, Менинг олдимда ўзингни паст тутганинг ва кийимларингни йиртиб, фиғон чекканинг учун, сўзларингни эшитдим+,— демоқда Яҳова.—
28 Шу сабабли, сени ота-боболарингга қўшаман* ва сен тинчликда қабрга қўйиласан. Мен бу ерга ва унинг аҳолисига келтирадиган кулфатларни кўрмайсан”+».
Сўнг улар Хулданинг айтганларини шоҳга етказишди.
29 Шунда шоҳ хабар юбориб, Яҳудо билан Қуддуснинг ҳамма оқсоқолларини чақиртирди+.
30 Бундан кейин бутун Яҳудо ва Қуддус аҳолиси, руҳонийлар, левилар — жамики халқ ёшидан қарисигача шоҳ билан бирга Яҳованинг уйига борди. Шоҳ Яҳованинг уйидан топилган аҳд китобидаги барча сўзларни уларга ўқиб берди+.
31 Шоҳ Йўшиё ўз ўрнида туриб, Яҳова олдида аҳд қилди*+. Бу аҳдга кўра, у китобда ёзилган аҳд сўзларини бажаришга+, Яҳованинг йўлидан юришга, Унинг амрларию эслатмаларига ва қоидаларига бутун қалби ҳамда бутун жони+ билан амал қилишга ваъда берди.
32 Бундан ташқари, у Қуддус ва Бенямин аҳолисини бу аҳдга садоқатли қолишга ундади. Қуддус аҳолиси ота-боболари Худосининг аҳдига мувофиқ яшай бошлади+.
33 Йўшиё исроилликларга қарашли барча ерлардаги жирканч нарсаларни* йўқ қилиб+, Исроилда яшовчи ҳаммани Тангри Яҳовага хизмат қилишга чорлади. У ҳаётлигида, улар ота-боболарининг Худоси Яҳованинг йўлларидан оғишмади.
Изоҳлар
^ Ёки «металл ҳайкаллардан».
^ Бу ибора орқали ўлим шеърий тарзда ифодаланган.
^ Ёки «янгитдан аҳд қилди».
^ Ёки «бутларни».