Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Одоб-ахлоқ қаерга йўқолди? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Одоб-ахлоқ қаерга йўқолди? Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Кўпларнинг одоб-ахлоқи ёмонлашиб боряпти. Қўпол беморлар шифокорларга бақиради; ресторанга келган мижозлар официантларга ёмон муомалада бўлади; ўзини тута билмайдиган йўловчилар борт кузатувчиларини ҳақоратлайди; қулоқсиз ўқувчилар устозларини масхара қилади, қўрқитади ва ташланади; ва баъзи сиёсатчилар жанжаллар келтириб чиқаради, бошқалари эса уларнинг ўзи қанчалик одоб-ахлоқдан йироқ эканини кўз-кўз қилишга интилади.

 Муқаддас Китоб — одоб-ахлоқ борасида ишончли манба. У ерда нима учун одоб-ахлоқ камайиб кетгани тушунтирилган.

Одоб-ахлоқ билан нима бўлди?

 Дунё бўйлаб одоб-ахлоқ — яхши хулқ, тарбия ва хушмуомалалик — йўқолиб бораётгани кузатиляпти.

  •   Ишончли бир сўровномага кўра, америкаликларнинг фикрича, Қўшма Штатларда охирги 22 йил ичида ахлоқий қадриятлар ҳар қачонгига қараганда пасайиб кетган.

  •   28 та мамлакатдан 32000 дан зиёд одам қатнашган яна бир сўровнома ўтказилди. Уларнинг 65 фоизи одамларнинг хулқ-атвори ёмонлашаётганини айтди.

 Муқаддас Китобда биз бугун гувоҳи бўлаётган хулқ-атвор тўғрисида айтилган.

  •   «Охирзамонда ниҳоятда оғир вақтлар келади. Сабаби, ўша пайтда одамлар ўзини севадиган, пулпараст, мақтанчоқ, кеккайган, куфр сўзларини айтувчи, ота-онага итоатсиз, ношукур,... меҳрсиз,... [ва] шафқатсиз... бўладилар». (2 Тимўтийга 3:1–4)

 Муқаддас Китобдаги бу башорат қай йўсин амалга ошаётгани тўғрисида кўпроқ билиш учун «Бизнинг давримизда одамлар қандай бўлиши Муқаддас Китобда башорат қилинганми?» номли мақолага қаранг.

Яхши одоб-ахлоқ борасида ишончли манба

 Одоб-ахлоқ йўқолиб бораётган дунёда миллионлаб одамлар яхши хулқ-атвор масаласида Муқаддас Китоб ажойиб йўриқнома эканига амин бўлди. Ундаги ахлоқ борасидаги маслаҳатлар «ҳозир ва тоабад — ҳамиша мустаҳкам туради». (Забур 111:8) Бир нечта мисолга эътибор беринг:

  •   Муқаддас Китобдаги принцип: «Одамлар сизларга қандай муносабатда бўлишини хоҳласангиз, сизлар ҳам уларга шундай муносабатда бўлинглар». (Матто 7:12)

     Маъноси. Бошқалар бизга меҳр ва ҳурмат ила муомала қилишини истасак, биз ҳам уларга худди шундай муносабатда бўлишимиз лозим.

  •   Муқаддас Китобдаги принцип: «Ёлғонни соқит қилган экансизлар, ҳар бирингиз яқинингизга ҳақиқатни гапиринглар». (Эфесликларга 4:25)

     Маъноси. Сўзларимизу ишларимизда ростгўй ва ҳалол бўлишимиз керак.

 Бу борада кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун қуйидагиларни ўқишингиз мумкин: