Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

kovop58/stock.adobe.com

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Олимпия ўйинлари одамларни чиндан ҳам бирлаштира оладими? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Олимпия ўйинлари одамларни чиндан ҳам бирлаштира оладими? Муқаддас Китобда нима дейилган?

 2024 йилнинг ёзги олимпия ўйинларини, статистик маълумотга кўра, тахминан 5 миллиард одам томоша қилган. Бу ўйинларда 206 та мамлакатдан бўлган спортчилар қатнашган. Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах шундай деди: «Бутун дунёни бирлаштираётган тадбирнинг гувоҳи бўляпмиз. Биз турли хил бўлсак-да, одамлар тинчлик ва бирликда яшай олади. Олимпия ўйинларининг мақсади ҳам шу».

 Олимпия ўйинлари чиндан ҳам одамларни бирлаштира оладими? Ҳақиқий тинчлик ва бирликка эришишга умид қилса бўладими?

Олимпия ўйинлари чиндан ҳам одамларни бирлаштирадими?

 Бу йилги олимпия ўйинлари шунчаки спорт билан чегараланиб қолмади. Улар инсонлар орасида бўлинишларга сабаб бўлган ижтимоий ва сиёсий масалаларни юзага чиқарди. Буларга инсон ҳуқуқлари, ирқчилик, бошқаларнинг эътиқодини камситиш ва гендер тенгсизлик киради.

 Олимпия ўйинлари каби халқаро спорт мусобақалари кенг омманинг эътиборини ўзига жалб қиляпти. Шунингдек, бундай ўйинлар одамларни бирлаштиришнинг ўрнига, уларнинг орасида бўлинишларга олиб келадиган нуқтаи назар ҳамда ишларга сабаб бўляпти.

 Муқаддас Китобда одамлар эга бўладиган нуқтаи назар дастидан дунёда бирликка эришиш жуда қийин бўлиши башорат қилинган. (2 Тимўтийга 3:1–5) Бу борада кўпроқ билиб олиш учун «Бизнинг давримизда одамлар қандай бўлиши Муқаддас Китобда башорат қилинганми?» номли мақолани ўқинг.

Тинчлик ва бирликка эриштирадиган ҳақиқий умид

 Муқаддас Китобда нима бизни ҳақиқий тинчлик ва бирликка эриштириши ҳақида ёзилган. Унда ваъда қилинишича, ер юзидаги одамлар «Худонинг Шоҳлиги» деб аталадиган самовий ҳукумат бошқаруви остида бирликка эришади. (Луқо 4:43; Матто 6:10)

 Бу Шоҳликнинг Шоҳи Исо Масиҳ бутун дунёга тинчлик келтиради. Муқаддас Китобда шундай дейилган:

  •   «Одил инсон гуллаб-яшнайди,... ҳамма ерда тинчлик-осойишталик бўлади». (Забур 72:7)

  •   «Ёрдам сўраб фарёд қилган камбағални...у қутқаради. Жабр-зулмдан уларни халос қилади». (Забур 72:12, 14)

 Исо Масиҳнинг таълимотлари ҳатто ҳозирнинг ўзида 239 та мамлакатдан бўлган миллионлаб инсонларни бирлаштиряпти. Улар Яҳованинг Шоҳидлари бўлиб, дунё бўйлаб ўзаро тинчликда яшашни ўрганишди. Бунга қандай эришиш мумкинлигини билиш учун сизга «Қўриқчи минораси» журналининг «Нафрат занжирини уза оламиз!» номли сонини ўқишни таклиф қиламиз.