Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Қуролли ҳужумлар бутун дунёни зир титратяпти. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Қуролли ҳужумлар бутун дунёни зир титратяпти. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 2022 йилнинг июль ойи давомида бутун дунё бўйлаб инсонни даҳшатга солувчи ушбу қуролли зўравонликлар содир этилди:

  •   «Таниқли япониялик сиёсатчи [собиқ бош вазир Синдзо Абэ]нинг отиб ўлдирилиши нафақат Япония мамлакатини, балки бутун дунёни ларзага солди. Гап шундаки, Японияда жиноят кам содир бўлади ва қурол-аслаҳаларга оид жуда қаттиқ қонунлар ўрнатилган». («The Japan Times», 2022 йил 10 июль)

  •   «Копенгагендаги савдо марказида қуролланган киши учта одамни ўлдирганидан данияликлар шокка тушди». («Reuters», 2022 йил 4 июль)

  •   «Жанубий Африка: Соуэто шаҳридаги барда отишма дастидан 15 та киши вафот этди». («The Guardian», 2022 йил 10 июль)

  •   «Қўшма Штатларда миллий байрам билан боғлиқ дам олиш кунларида 220 дан ортиқ киши отиб ўлдирилди». («CBS News», 2022 йил 5 июль)

 Зўравонликка чек қўйилишига умид борми? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Зўравонликка нуқта қўйилади

 Муқаддас Китобда биз яшаётган давр «охирзамон» деб айтилган. Ушбу пайтда одамлар шафқатсиз, баджаҳл ҳамда ваҳший бўлади. (2 Тимўтийга 3:1, 3) Зўравонлик дастидан инсонлар қўрқувда яшаяпти. (Луқо 21:11) Худонинг Каломида бунга чек қўйилиши ва одамлар «тинчлик ҳукм сурган, бехатар, тинч-осойишта жойларда» яшаши ваъда қилинган. (Ишаё 32:18) Қизиқ, бу қандай амалга ошади?

 Аллоҳ ёвузликни таг-томири билан суғуриб ташлаб, қурол-аслаҳаларни йўқ қилади.

  •   «Ёвузлар... ер юзидан қириб ташланади». (Ҳикматлар 2:22)

  •   «[Худо] ер юзи бўйлаб жангларга барҳам беради. Камонларни синдириб, найзаларни парчалаб ташлайди. Жанг араваларини оловда ёндириб юборади». (Забур 46:9)

 Худо одамларни ўзаро тинч яшашга ўргатади.

  •   «Улар муқаддас тоғимнинг ҳеч бир ерида зарар етказмайди, ҳеч қандай зиён ҳам келтирмайди. Сувлар денгизни тўлдиргани каби, ер юзи ҳам Яҳова ҳақидаги билимга тўлади». (Ишаё 11:9)

  •   Ҳозирнинг ўзида Тангри бутун дунё бўйлаб одамларни зўравонликдан узоқлашишга ва «қиличларини омочга, найзаларини ўроққа» айлантиришга ўргатяпти. (Михо 4:3)

 Муқаддас Китобда келажакда одамлар ҳадиксираб яшамаслиги ваъда қилинган. Бу ҳақда билиш учун «Қўрқувсиз ҳаёт. Бунинг имкони борми?» номли мақолага қаранг.

 Зўравонликнинг узил-кесил ечими ҳақида «Ер юзида тинчлик ўрнатилади!» номли мақоладан ўқинг.