Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ahmad Gharabli/AFP via Getty Images

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Ҳукуматлар ўзаро бирлашиб иқлим инқирозини енга олишадими? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Ҳукуматлар ўзаро бирлашиб иқлим инқирозини енга олишадими? Муқаддас Китобда нима дейилган?

 2022 йил 20 ноябрь якшанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг COP27 конференцияси ўз якунига етди. Гарчи кўпгина мамлакатлар иқлим инқирози билан курашаётган заиф мамлакатларга ёрдам беришга розилик билдирган бўлишса-да, улар бу муаммонинг илдизини йўқ қила олмаслигини тушунишяпти.

  •   «Иқлим ўзгариши дастидан зарар кўрганларга ёрдам пулини ажратиш қарорини чиқарганимиздан хурсандман. Лекин бу муаммоларни ҳал қилмайди, чунки сайёрамиз ҳали ҳам тез ёрдамга муҳтож». (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош котиби Антонио Гуттерес, 2022 йил 19 ноябрь)

  •   «Иқлим инқирози масаласига келганда, дунё жар ёқасида турибди». (Ирландиянинг собиқ президенти ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссари Мери Робинсон, 2022 йил 20 ноябрь)

 Айниқса, ёшлар сайёрамиз билан келажакда нима бўлиши ҳақида хавотирланишяпти. Хўш, ҳукуматлар ўзаро бирлашиб, иқлим инқирозига барҳам бериш ҳақидаги ваъдасининг устидан чиқа олишадими? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Ҳукуматлар бирлашиб муваффақиятга эриша олишадими?

 Муқаддас Китобда айтилишича, ҳукуматлар қанчалик жон куйдириб, самимий саъй-ҳаракатлар қилишмасин, иқлим инқирозига барҳам бера олишмайди. Бунинг иккита сабабига диққат қаратайлик.

  •   «Эгрини тўғрилаб бўлмайди». (Воиз 1:15)

     Маъноси: ҳукуматларнинг имкониятлари чекланган, чунки уларга ўзларининг устидан бошқариш ваколати берилмаган. (Еремиё 10:23) Ҳатто ҳукуматлар бирлашиб қанча ҳаракатлар қилишмасин, улар дунёдаги муаммоларни ҳал қила олишмайди.

  •   «Охирзамонда... одамлар ўзини севадиган, пулпараст,... муросасиз... бўладилар». (2 Тимўтийга 3:1–4)

     Маъноси: Муқаддас Китобда бизнинг давримизда кўп инсонлар худбин бўлиши ва бошқаларнинг манфаатини кўзлаб иш қилмаслиги тўғрисида аниқ башорат қилинган.

Умид қилиш учун сабаб

 Сайёрамизнинг келажаги ҳукуматлар бераётган ваъдага боғлиқ эмас. Дунёнинг бошқарувчиси сифатида Худо қудратли шахсни — Исо Масиҳни тайинлаган. У ҳақда Муқаддас Китобда шундай ёзилган:

  •   «Унинг қўлига ҳокимият берилади. Унга Доно маслаҳатчи, Қудратли худо, Абадий ота, Тинчлик шаҳзодаси деб исм қўйилади». (Ишаё 9:6)

 Исо Худонинг Шоҳлиги, яъни самовий ҳукуматнинг Шоҳидир. (Матто 6:10) У ер сайёраси ва ундаги аҳолига ғамхўрлик қилиш учун донолик, куч ва хоҳишга эга. Унинг бошқаруви остида самовий ҳукумат «ерни хароб этувчиларни» хароб қилиб, ер сайёрасини қайта тиклайди. (Ваҳий 11:18; Ишаё 35:1, 7)

 Ҳалокатли иқлим ўзгаришининг мутлақ ечими тўғрисида батафсил билиб олиш учун кўп тилларда чиққан «Иқлим ўзгариши ва келажагимиз. Муқаддас Китобда нима дейилган?» номли мақолани ўқинг.