Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Мен учун нима энг муҳим?

Мен учун нима энг муҳим?

Ёқуб фаришта билан жуда муҳим бир нарса — Яҳованинг баракаси учун курашган. (Ибт 32:24–31; Ҳш 12:3, 4) Биз ҳақимизда нима деса бўлади? Яҳовага бўйсуниш ва Унинг баракасини олиш учун жон куйдиришга тайёрмизми? Масалан, агар бизга жамоат йиғилишига бориш ва дунёвий ишда қўшимча бир неча соат ишлаш орасида танлаш имкони берилса, нимани танлаган бўлардик? Яҳовага бор вақтимиз, кучимиз ва маблағларимизни берсак, У ҳеч нарсада муҳтожлик кўрмаслигимиз учун бизга «барака ёғдиради». (Мл 3:10) У йўл-йўриқ ва ҳимоя тақдим этади ҳамда эҳтиёжларимизга ғамхўрлик қилади. (Мт 6:33; Ибр 13:5)

«МАЪНАВИЙ МАҚСАДЛАРГА ИНТИЛИШДАН ТЎХТАМАНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Қай йўсин опамизнинг ёқтирган нарсаси у учун синовга айланди?

  • Қанақасига ишимиз биз учун синовга айланиши мумкин?

  • Нега Тимўтий маънан етук бўлса-да, янги маънавий мақсадларга интилишда давом этиши керак эди? (1Тм 4:16)

  • Ҳаётингизда сиз учун энг муҳим нарса нима?

    Биз учун қайси иш энг муҳим эканини қандай кўрсата оламиз?