Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Тахминий муқаддималар

Тахминий муқаддималар

Савол: Ҳозирги кунда баъзи одамлар пулни деб ўз қариндошларидан, оиласидан, бола-чақасидан воз кечишмоқда. Сизнингча бундай инсонларга ҳавас қилмасликка нима ёрдам беради?

Оят: 1Тм 6:7

Айтиладиган сўзлар: Бу оятдаги сўзлар бизни яқинларидан воз кечиб бойликка эришган одамларга ҳавас қилмасдан, тўғри нуқтаи назарга эга бўлишга ёрдам беради.

Савол: Нима деб ўйлайсиз хавотирли дамларда ким бизга ёрдам бериши мумкин?

Оят: Иша 41:10, 13

Айтиладиган сўзлар: Аллоҳимиз бизга бефарқ эмас экан. У нафақат бизга ёрдам бера олади, балки буни қилишни истайди ҳам.

ҚУТЛУҒ КЕЧЛИККА ТАКЛИФ ҚИЛИШ

Айтиладиган сўзлар: Биз сизни бир муҳим маросимга таклиф қилмоқчимиз. [Суҳбатдошингизга таклифномани беринг.] Дунё бўйлаб миллионлаб одамлар 23 март куни Исо Масиҳнинг ўлимини хотирлаш учун йиғилишади. Бизнинг ҳудудимизда бу учрашув қаерда ва соат нечада ўтказилиши мана бу таклифномада белгиланган. Агар имконингиз бўлса, марҳамат келинг ва Муқаддас Китобга асосланган нутқдан Исо нима учун жонини қурбон қилганини билиб олинг.

ЎЗ МУҚАДДИМАНГИЗНИ ЯРАТИНГ

Келтирилган муқаддималар намунасида ўз муқаддимангизни тузинг.