Тахминий муқаддималар
Савол: Бир пайтлар ҳатто очиқ айтиш уят ҳисобланган аборт, ҳозирги кунда инсонлар учун оддий ҳол бўлиб қолган. Лекин нима деб ўйлайсиз абортга Худо қандай қарар экан?
Оят: Зб 126:3
Айтиладиган сўзлар: Бу оятдан кўриняптики, фарзанд Худонинг совғаси экан. Агар инсон аборт қилса, демак у Худонинг совғасини писанд қилмаган бўлади, шундай эмасми?!
Савол: Шафқатсизлик тобора ошиб бораётгани боис болаларимизнинг келажаги ҳақида қайғурамиз. Нима деб ўйлайсиз уларни қандай келажак кутяпти?
Оят: Зб 36:10, 11
Айтиладиган сўзлар: Яқинда бизни ташвишга солаётган шафқатсизликни ҳам, шафқатсиз инсонларни ҳам Худо йўқ қилар экан. Ер юзида фақатгина яхши инсонлар яшайди.
Савол: Бир тадқиқотчининг сўзларига биноан, ота-оналар болаларини бошқалардан устун эканини айтишса, фарзандлар бунга ишониб қолишаркан. Бунинг эса на уларнинг ўзига, на жамиятга фойдаси тегар экан. Сиз бунга қўшиласизми?
Оят: Рм 12:3
Айтиладиган сўзлар: Бу оятга кўра, фарзандларни тарбиялашда мувозанатни сақлаб, бизда бор қобилиятлар Худодан эканлигини тан олиш керак.
ЎЗ МУҚАДДИМАНГИЗНИ ЯРАТИНГ
Келтирилган муқаддималар намунасида ўз муқаддимангизни тузинг.