Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Яҳовага таянишнинг учта йўли

Яҳовага таянишнинг учта йўли

Довуд Яҳовага таянгани учун Гўлиётни енгган. (1Шҳ 17:45) Яҳова Ўзининг барча хизматчиларига қудратини намоён этишни истайди. (2Сл 16:9) Қай йўсин ўз тажрибамиз ва қобилиятларимизга эмас, балки Яҳова тақдим этаётган ёрдамга таяна оламиз? Бунинг учта йўлини кўриб чиқайлик.

  • Тез-тез ибодат қилинг. Хато қилганингиздан кейин ибодатда Яҳова сизни нафақат кечиришини, балки васвасага қарши туришингиз учун куч ҳам беришини сўранг. (Мт 6:12, 13) Шунингдек, Яҳова нафақат сиз чиқариб бўлган қарорларга барака ато этиши, балки қарорлар чиқаришдан олдин сизга йўл-йўриқ ва донолик бериши ҳақида ҳам ибодат қилинг. (Ёқ 1:5)

  • Муқаддас Китобни ўқиш ва тадқиқ қилиш тартибига риоя қилинг. Муқаддас Китобни ҳар куни ўқинг. (Зб 1:2) Ундаги мисоллар устида мулоҳаза юритинг ва ўрганган сабоқларни ҳаётингизда қўлланг. (Ёқ 1:23–25) Тажрибангизга таянманг, аксинча, хизматга тайёргарлик кўринг. Йиғилишлардан тўлиқ фойда олиш учун ўтиладиган маълумотни олдиндан ўрганиб чиқинг.

  • Яҳованинг ташкилоти билан ҳамкорлик қилинг. Ташкилотимиз бераётган йўл-йўриқлардан доим хабардор бўлиб туринг ва уларга дарҳол амал қилинг. (Сҳ 9:17) Оқсоқоллар маслаҳат ва кўрсатма беришганида уларга қулоқ солинг. (Ибр 13:17)

«ТАЪҚИБЛАРДАН ҚЎРҚИШГА ҲЕЧ ҚАНДАЙ САБАБ ЙЎҚ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

• Имондошларимиз нималардан қўрқишган?

• Уларга қўрқувларини енгишга нима ёрдам берган?