ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ | ХИЗМАТДА КЎПРОҚ ҚУВОНЧ ТОПИНГ
Қизиқувчиларга Яҳова билан шахсий муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашинг
Яҳова Уни севганимиз учун Унга хизмат қилишимизни истайди. (Мт 22:37, 38) Айнан Аллоҳга бўлган севги қизиқувчиларга ҳаётида керакли ўзгаришлар қилиш ва синовларда маҳкам туриш учун куч беради. (1Юҳ 5:3) Қолаверса, бу севги уларни сувга чўмишга ундайди.
Қизиқувчиларга Худо уларни севишини ҳис қилишга кўмаклашинг. Масалан, уларга шундай саволлар беринг: Бундан Яҳова ҳақида нимани билиб оляпсиз? Бу фикр Худо сизни севишини қандай кўрсатяпти? Шунингдек, Яҳова шахсан уларга қандай ёрдам бераётганини кўришга кўмаклашинг. (2Сл 16:9) Қизиқувчилар билан Яҳова ибодатларингизга қандай жавоб бергани ҳақида бўлишинг ва уларни ҳам Яҳова ибодатларига қандай жавоб бераётганини пайқашга унданг. Улар Яҳованинг севгисини ҳис қилаётганини ва Унинг дўсти бўлишни истаётганини кўрганимизда жуда хурсанд бўламиз.
«МУҚАДДАС КИТОБНИ ЎРГАНАЁТГАНЛАРГА ЯҲОВА БИЛАН ШАХСИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЎМАКЛАШИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Жейд қандай қийинчиликка дуч келди?
-
Нита Жейдга қай йўсин ёрдам берди?
-
Жейдга қийинчиликни енгиб ўтишга нима кўмаклашди?