Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Онлайн дўстларингиз ким?

Онлайн дўстларингиз ким?

Дўстлар бир-бирига меҳр ва ҳурмат ила боғланган кишилардир. Масалан, Довуд Гўлиётни ўлдирганидан кейин Йўнатан билан қалин дўст бўлиб қолган. (1Шҳ 18:1) Довуд билан Йўнатан бир-бирига ёқадиган фазилатларни намоён этишган. Қалин дўстлик аниқ билимга асосланади. Одатда инсонни яқиндан билиш учун вақт ва ҳаракат талаб этилади. Аммо ижтимоий тармоқларда одамлар шунчаки битта тугмачани босиб, қўштирноқ ичидаги дўстларга айланади. Интернетда одамлар нима дейиш кераклигини олдиндан ўйлаб қўйиши ва бошқалар улар ҳақда қандай фикрга боришини муайян даражада назорат қилиши мумкин. Шунинг учун, бундай кишиларга ўзининг аслида ким эканини яшириш осон. Демак, Интернетда ким билан дўстлашаётганингиз борасида яхшилаб ўйлаб кўриш оқилонадир. Агар сиз яхши танимайдиган инсон ижтимоий тармоқларда дўстликни таклиф қилса, таклифини рад этиб кўнглини оғритиб қўяман, деб қўрқманг. Шундай хавф борлиги учун айримлар ижтимоий тармоқлардан умуман фойдаланмасликка қарор қилишди. Лекин ижтимоий тармоқлардан фойдаланмоқчи бўлсангиз, нимани ёдда тутишингиз керак?

«ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИНГ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Ижтимоий тармоқларга шарҳлар ва расмларни жойлаштиришдан олдин нимани инобатга олишингиз керак?

  • Нега онлайн дўстларни танлашда эҳтиёткор бўлишингиз лозим?

  • Нима учун ижтимоий тармоқларда ўтказадиган вақтни чеклашингиз даркор? (Эф 5:15, 16)