Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

Шомуилнинг ҳаётидан сабоқлар

Шомуилнинг ҳаётидан сабоқлар

Шомуил бутун ҳаёти давомида Яҳовага содиқ қолган. У ёш бўлганида, Элахнинг ўғиллари Хўфнах ва Финхаздан фарқли равишда, жирканч ишларни рад этган. (1Шҳ 2:22–26) Шомуил ўсиб-улғайиб борган ва Яҳова у билан бирга бўлган. (1Шҳ 3:19) У қариганида ҳам Яҳовага садоқат ила хизмат қилишда давом этган. Аммо ўғиллари бундай қилмаган. (1Шҳ 8:1–5)

Шомуилнинг мисолидан нимани ўрганишимиз мумкин? Агар ёш бўлсангиз, Яҳова қийинчиликларингизни ва ҳис-туйғуларингизни тушунишига амин бўлинг. У сизга жасоратли бўлишга ёрдам бера олади. (Иша 41:10, 13) Борди-ю, фарзандингиз Яҳовага хизмат қилмаётган бўлса, Шомуилнинг мисоли сизга тасалли бериши мумкин. Чунки у ҳам ўғилларини Яҳованинг меъёрларига содиқ қолишга мажбурлай олмасди. Шунга Шомуил бу масалани Яҳованинг қўлига топшириб, бенуқсон қолган ва Уни қувонтирган. Балки ўрнагингиз фарзандингизни Яҳовага қайтишга ундар.

«УЛАРДАН ЎРГАНАЙЛИК. ШОМУИЛ» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:

  • Қай йўсин Шомуил ёш бўлганида жасорат кўрсатган?

  • Қандай қилиб Дэнни жасорат кўрсатган?

  • Қай йўсин Шомуил қариганида яхши ўрнак қолдирган?

  • Яҳова тўғри йўл тутишга қарор қилганларни қўллаб-қувватлайди

    Қандай қилиб Дэннининг ота-онаси яхши ўрнак кўрсатган?