ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ
Ёшлар, қалбингиздагини ота-онангиз билан бўлишинг
Нега ота-онангиз билан фикрларингизни бўлишишга интилишингиз керак? (Ҳк 23:26) Чунки Яҳова ота-онангизга сизга ғамхўрлик қилиш ва йўл-йўриқ бериш каби масъулиятни топширган. (Зб 127:3, 4) Ота-онангиздан ғам-ташвишларингизни яширсангиз, улар сизга ёрдам беришга қийналишади. Шунингдек, уларнинг ҳаётий тажрибасидан ўргана олмайсиз. Уларга айрим фикрларни айтмаслик нотўғрими? Доим ҳам эмас. Асосийси, ота-онангизни алдашдан ёки улар билишга ҳақли бўлган нарсаларни яширишдан қочинг. (Ҳк 3:32)
Ота-онангиз билан қандай гаплаша оласиз? Сизга ва уларга қулай бўлган пайтни танланг. Агар бу қийин бўлса, улардан бирига ҳис-туйғуларингизни бўлишиб хат ёзинг. Лекин ота-онангиз сиз муҳокама қилишни истамайдиган мавзуда гаплашмоқчи бўлишса-чи? Улар сизга чин дилдан ёрдам бермоқчи эканини унутманг. Ота-онангизни душман эмас, дўст деб билинг. Улар билан очиқ гаплашиш учун қилган ҳаракатларингиз бутун ҳаётингиз ва абадият давомида сизга фойда келтиради! (Ҳк 4:10–12)
«ЎСМИРЛИГИМ. ОТА-ОНАМ БИЛАН ҚАНДАЙ ТИЛ ТОПИШСАМ БЎЛАДИ?» НОМЛИ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛГАЧ, ҚУЙИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРИНГ:
-
Эстер ва Партик нималарни тушунишди?
-
Исонинг мисолидан нимани ўрганишингиз мумкин?
-
Ота-онангиз сизга ғамхўрлик қилаётганини қандай кўрсатишади?
-
Муқаддас Китобдаги қайси принциплар ота-онангиз билан тил топишишга ёрдам бериши мумкин?