26 февраль–3 март
ЗАБУР 11–15
139-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)
1. Ўзингизни осойишта янги дунёда тасаввур қилинг
(10 дақ.)
Одамлар қонун-қоидаларни назар-писанд қилмаётгани учун биз бугунги кунда зўравонликка гувоҳ бўляпмиз (Зб 11:2, 3; w06 15/5 1-саҳ., 9-хб.)
Яҳова яқинда зўравонликка чек қўйишига ишонсак бўлади (Зб 11:5; wp16.4 11)
Яҳованинг бизни қутқариш ҳақидаги ваъдаси устида мулоҳаза юритсак, янги дунёни сабр ила кута оламиз (Зб 13:5, 6; w17.08 7-саҳ., 15-хб.)
ШУНИ ҚЎЛЛАБ КЎРИНГ: Ҳизқиё 34:25 ни ўқинг ва бироз вақт ажратиб, оятда тасвирланган осойишта шароитларда яшаётганингизни тасаввур қилинг. (rr 109–110-саҳ., 36-, 37-хб.)
2. Маънавий марваридлар
(10 дақ.)
-
Зб 14:1. Мазкур оятда акс этган фикрлаш тарзи масиҳийларга қай йўсин таъсир қилиши мумкин? (w13 15/9 19-саҳ., 12-хб.)
-
Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?
3. Муқаддас Китоб қироати
(4 дақ.) Зб 13:1–14:7 (th 2-дарс)
4. Суҳбат бошлаш
(2 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. Инсонни Қутлуғ Кечликка таклиф қилинг. (lmd 5-дарс, 3-параграф)
5. Суҳбат бошлаш
(1 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. Инсонни Қутлуғ Кечликка таклиф қилинг. (lmd 3-дарс, 4-параграф)
6. Суҳбат бошлаш
(3 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. Инсон Қутлуғ Кечликка таклифномани кўриб қизиқиш билдиради. (lmd 7-дарс, 4-параграф)
7. Шогирд тайёрлаш
(5 дақ.) lff 13-дарс, «Хулоса», «Такрорлаш» ва «Мақсад». Тадқиқ ўтувчига Худо сохта динга қандай муносабатда эканини тушунтириш учун «Қўшимча манбалар» қисмидаги мақоладан фойдаланинг. (th 12-дарс)
8-қўшиқ
8. «Донолик жанг қуролларидан яхшироқ»
(10 дақ.) Муҳокама.
Бутун дунёда зўравонлик авжига чиқяпти. Яҳова зўравонликни кўриш ва бошдан кечириш бизни қаттиқ ташвишга солиши мумкинлигини билади. Қолаверса, У ҳимояга муҳтож эканимизни ҳам тушунади. У ҳимояни турли йўллар, масалан, Каломи бўлмиш Муқаддас Китоб орқали тақдим этяпти. (Зб 12:5–7)
Муқаддас Китобда «жанг қуролларидан яхшироқ» бўлган доно маслаҳатлар бор. (Вз 9:18) Қуйидаги Муқаддас Китоб принциплари зўравонлик қурбонига айланмаслигимизга қандай ёрдам бериши мумкинлигини кўриб чиқайлик.
-
Вз 4:9, 10. Хавфли ҳудуд ва вазиятларда ёлғиз қолмасликка ҳаракат қилинг
-
Ҳк 22:3. Жамоат жойларида юрганингизда атрофда нималар юз бераётганидан хабардор бўлиб туринг
-
Ҳк 26:17. Сизга алоқаси бўлмаган баҳс-мунозарага аралашманг
-
Ҳк 17:14. Тартибсизлик юз бериши мумкинлигини сезсангиз, ўша ҳудудни тарк этинг. Норозилик намойиши билан чиққан оломондан узоқроқ юринг
-
Лқ 12:15. Мол-мулкингизни ҳимоя қилиш учун ҳаётингизни асло хавф остига қўйманг
«Имонсиз эмас, имонли кишилардан ўрнак олинг. Ламехдан эмас, Ханўхдан» номли ВИДЕОНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:
Қандай қилиб Ханўхнинг мисоли видеодаги отага зўравонликка дуч келганида тўғри қарор чиқаришга ва ўзини тўғри тутишга ёрдам берди? (Ибр 11:5)
Баъзи вазиятларда масиҳий «Ўзимни ва мол-мулкимни ҳимоялаш учун нимадир қилишим керак» деб ўйлаши мумкин. Бу ҳолда у кимнингдир ҳаётига зомин бўлиб қолмаслик учун қўлидан келганини қилиши керак. (Зб 51:14; «Қўриқчи минораси»нинг 2017 йил июль сонида чиққан «Ўқувчиларнинг саволлари»га қаранг.)
9. Қутлуғ Кечлик кампанияси 2 март, шанба куни бошланади
(5 дақ.) Оқсоқол нутқ сўзлайди. Кампания, махсус нутқ ва Қутлуғ Кечлик билан боғлиқ маҳаллий чора-тадбирларни айтиб ўтинг. Ваъзгўйларга март ва апрель ойларида 15 соатли нормани танлаб, кўмакчи кашшоф бўлиб хизмат қилишлари мумкинлигини эслатинг.
10. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи
(30 дақ.) bt 6-боб, 9–17-хб.