ЁШЛАРНИНГ САВОЛЛАРИ
Нега оммавий ахборот воситаларининг қолипини рад этиш керак? 1-қисм. Қизлар учун
Оммавий ахборот воситаларининг қолипи нима дегани?
Қуйидаги сўзларга диққат қаратинг, кейин пастда келтирилган саволларга жавоб беринг:
1 Қатор |
2 Қатор |
---|---|
Болаларча фикрлайдиган |
Масъулиятли |
Қўзғолончи |
Қонунпараст |
Ахлоқсиз |
Яхшилик қиладиган |
Бефарқ |
Ақлли |
Ғийбатчи |
Фаросатли |
Айёр |
Ростгўй |
Кино, телевидение ёки журналларда кўрсатиладиган ўсмир қизларни таърифлаш учун қайси сўзлар мос келади?
Сизни қайси сўзлар билан таърифлашларини хоҳлардингиз?
Эҳтимол, 1-саволга жавоб бериш учун 1-қатордаги, 2-саволга жавоб бериш учун эса 2-қатордаги сўзларни танладингиз. Агар шундай бўлса, демак, сиз оммавий ахборот воситаларида (ОАВ) кўрсатиладиган қолипдаги ўсмирларга ўхшашни истамайсиз. Сиз ёлғиз эмассиз! Нега бундай эканини кўриб чиқайлик.
«Одатда киноларда ўсмир қизлар исёнкор қилиб кўрсатилади. Бу туфайли ҳеч бир қизга ишониб бўлмайди улар ўзини маликалардай тутади деган таассурот уйғонади». (Эрин)
«Кинолардаги ва телевидениедаги ўсмир қизлар доим эътиборда хоҳлайди. Уларни фақат ташқи кўриниши, кийим-кечак, машҳурлик ва йигитлар қизиқтиради». (Натали)
«Кинода камдан кам ҳолларда вақтичоғлик қиладиган қизлар ичмайдиган, йигитлар билан ётмайдиган, ота-онасига қулоқ соладиган эканини кўрасиз. Агар қайсидир қиз бу ишларни қилмаса, уни диний фанатикка ёки “оқ қарғага” чиқариб қўйишади». (Мария)
Ўзингиздан сўранг: «Кийиниш тарзим, хулқ-атворим ва гап сўзларим чиндан ҳам ким эканимни кўрсатадими? Ёки мен шунчаки оммавий ахборот воситалари тақдим этган қолипларга тақлид қиляпманми?»
Нимани билишингиз керак?
Кўплар «Ўзининг ўзгача шахсиятимни яратяпман» деб ўйлайди. Аммо аслида улар оммавий ахборот воситаларида кўрсатилганларга тақлид қилади, холос. Карен исмли қиз қуйидагича бўлишди: «Мен буни синглимда кузатаман. У ўзини кийим-кечагу йигитлардан бошқа ҳеч нарса билан қизиқмайдигандай тутади. Синглим ақлли, биламанки, унинг бошқа қизиқишлари ҳам бор. Аммо бошқа қизлар қатори бўлиш учун у ўзини ҳамма нарсага енгил-елпи қарайдигандай кўрсатади. Синглим атиги12 ёшда».
Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Ушбу замонга уйғунлашманглар». (Римликларга 12:2)
ОАВнинг қолипларида кўрсатиладиган нарсалар ҳамма ўсмир қизларнинг ҳам хоҳишини акс эттиравермайди. «Кино ва китобларда қизлар худбин, хаёлпараст ва ўзини ёш боладай тутадиган қилиб кўрсатилади. Бироқ, менимча, кўпгина қизлар бундай эмас»,— деб бўлишди 15 ёшли Алексис.— Келишган йигитни орзу қилишдан ташқари, бошқа ишларимиз ҳам бор».
Муқаддас Китобда шундай дейилган: «[Етук кишилар] зеҳнини ишга солиш орқали яхшини ёмондан ажратишга ўрганган». (Ибронийларга 5:14)
Қолиплар ўсмир қизларнинг эмас балки маркетологларнинг манфаати учун хизмат қилади. Нашриёт, мода, технология ва ўйин-кулги соҳасидаги катта компаниялар фойда манбаси ким эканини тушуниб, болалар ҳали ўсмир ёшига етишидан аввал уларни ўз нишонига айлантиради. Бир китобда шундай ёзилган: «Рекламачилар 13 ёшгача бўлган болалар сўнги урфдаги кийим-кечак, тақинчоқ, косметика ва электрон қурилмаларга эга бўлмаса, машҳур бўлмаслигини айтади. Бундай болалар жинсий муносабатлар ҳақидаги масалаларни охиригача тушунмасидан аввал бундай услубдаги расмлару рекламаларга дуч келади». («12 Going on 29»)
Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Дунёдаги бор нарса — тана нафси, ҳирсли кўзлар ва ўз мол-мулки билан мақтаниш Отадан эмас, бу дунёдандир». (1 Юҳанно 2:16)
Ўйлаб кўринг. Сўнгги русумдаги нарсалар ортидан қувиш кимга фойда келтиради? Тенгдошларингиз орасида «Шунчаки машҳур бўлиш учун охирги моделдаги телефонга эга бўлишим керак» деган фикр аслида кимга фойда келтиради? Маркетологлар кимнинг фойдасини кўзлаб иш тутади? Бизнинг ёки ўзларининг?
Нима қила оласиз?
Кино ва телевидениеда кўрсатилган қолипларни таҳлил қилинг. Улғаяр экансиз, кўзингизга кўринганидан кўпроғини кўриш қобилиятига эга бўласиз. Ақлингизни ишга солиб, ОАВдаги қолиплар сизга қандай таъсир қилиши мумкинлигини ўйлаб кўринг. 14 ёшли Алана шундай деди: «Кўпинча кино, телевидение ва газеталарда ўсмир қизлар кийим-кечакдан кўра пардоз-андоз воситаларига кўпроқ эга қилиб кўрсатилади. Кўп ўсмирлар шуни тушунмайдики, аслида бу уларни чиройлироқ эмас, янада аянчлироқ қилиб кўрсатади».
Ўзингиз истаган шахс бўлиш учун мақсадлар қўйинг. Мисол учун, мақоланинг бошида сиз белгилаган фазилатлар устида ўйлаб кўринг. Ахир бошқалар сизни бу фазилатларга эга шахс сифатида билишини хоҳлайсиз-ку! Унда бу фазилатни ҳозирданоқ ривожлантирсангиз бўлади. Рекламачилар олға сураётган тасвирга биноан эмас, балки Муқаддас Китобда айтилганидай, «Яратувчининг тасвирига кўра аниқ билим орқали янгиланиб бораётган янги ўзликни» кийиб олинг. (Колосаликларга 3:10)
Ижобий намуналарни топинг. Булар қаторига онангиз, амма-холангиз, етук дугоналарингиз ёки танишларингиз кириши мумкин. Яҳованинг Шоҳидлари масиҳийлар жамоатидаги кўпгина намунали аёлларнинг ўрнагидан фойда олади. (Титусга 2:3–5)
Тавсия. «Имонларига эргашинглар» туркумидан Муқаддас Китобдаги Рут, Ханна, Обигайл, Эстер, Марям ва Марта каби ажойиб аёлларнинг ўрнаги тўғрисида билиб олинг. «Имонларига эргашинглар» туркуми Яҳова Шоҳидларининг www.dan124.com сайтида мавжуд.