Асосий материалларга ўтиш

ЁШЛАРНИНГ САВОЛЛАРИ

Спорт ҳақида нималарни билишим керак?

Спорт ҳақида нималарни билишим керак?

Спорт сиз учун ё фойдали ё зарарли бўлиши мумкин. Бу нима ўйнаш, қандай ўйнаш ва қанча ўйнашингизга боғлиқ.

 Қандай фойдаси бор?

Спорт билан шуғулланиш соғлик учун фойдали. Муқаддас Китобда «жисмоний машқ... фойда келтириши» ҳақида айтилган. (1 Тимўтийга 4:8) «Спорт билан шуғулланиш фаол бўлиб қолишнинг энг аъло йўлидир. Бу бир жойда ўтириб, видео ўйинларини ўйнашдан анча яхшироқ»,— деб бўлишди 27 ёшли Райн.

Спорт билан шуғулланиб ҳамкорлик қилишга ва ўзингизни тарбиялашга ўрганасиз. Ижобий фикрни етказиш учун Муқаддас Китобда спортга асосланган мисол келтирилган. У ерда шундай дейилган: «Мусобақада қатнашувчиларнинг ҳаммаси югуради-ю, совринни фақат биттаси олади». Кейин эса: «Мусобақада қатнашувчилар ҳамма нарсадан ўзларини тийишади»,— деб айтилган. (1 Коринфликларга 9:24, 25) Хўш, бунинг мағзи нимада? Спортнинг қоидалари бўйича ўйнаш учун одам ўзини тия билиши ва ҳамкорлик қилиши керак. Абигайл исмли бир ўсмир бу фикрга қўшилади. У: «Спорт ёрдамида бошқалар билан ҳамкорлик ва мулоқот қилишга ўргандим»,— деб бўлишди.

Спорт ёрдамида янги дўстлар орттира оласиз. Ўйин одамларни бирлаштиради. «Деярли ҳамма ўйинда қандайдир рақобат бор. Аммо завқ олиб ўйнашда давом этиш дўстлар билан вақт ўтказишнинг зўр йўлидир»,— деб бўлишди ёши 23 да бўлган Жордан.

 Нимадан эҳтиёт бўлиш керак?

Нима ўйнаяпсиз? Муқаддас Китобда: «Яҳова одил инсонни ҳам, ёвуз одамни ҳам диққат ила кузатиб туради, зўравонликни севадиганлардан У нафратланади»,— деган фикр бор. (Забур 11:5)

Спортнинг баъзи турлари зўравонликдан иборат. Мисол учун, 21 ёшли Лаурен шундай айтди: «Боксда асосий эътибор бир-бирини уришга қаратилган. Масиҳий эканмиз, муштлашишдан қочамиз. Шунинг учун бошқалар бир-бирини дўппослаётганини ҳам томоша қилмаймиз».

Ўйлаб кўринг. Спортнинг зўравон турларини томоша қилиб, бу менга таъсир қилмайди, деб ўйлаганмисиз? Агар шундай бўлса, унутманг, Забур 11:5- оятда Яҳова нафақат зўравонлик қиладиган одамни, балки «зўравонликни севадиганларни» ҳам маъқулламаслиги тўғрисида айтилган.

Қандай ўйнайсиз? Муқаддас Китобда: «Ҳеч нарсани иззатталаблик ёки манманлик билан қилмай, аксинча, камтар бўлиб, бошқаларни ўзингиздан устун қўйинглар»,— деб айтилган. (Филиппиликларга 2:3)

Тўғри, иккита жамоа мусобақалашганда муайян даражада рақобат бўлади. Лекин нима бўлганда ҳам ютиш керак, деган нуқтаи назарга эга бўлиш ўйиннинг барча завқини сўндиради. «Рақобат руҳи сизни тезда эгарлаб олиши мумкин. Спортда қанча яхши бўлсангиз, шунча камтарин ҳам бўлишингиз керак»,— деб бўлишди Брайн исмли ўсмир.

Ўйлаб кўринг. 22 ёшли Крис шундай деди: «Ҳар ҳафта футбол ўйнаймиз ва жароҳат ҳам олиб турамиз». Ўзингиздан қуйидагича сўранг: «Қайси омиллар туфайли жароҳат олиш эҳтимоли кўпаяди? Иложи борича жароҳат олмаслик учун нима қилсам бўлади?»

Қанча ўйнайсиз? Муқаддас Китобда: «Қайси нарсалар муҳимроқ эканини фарқланг»,— деб айтилган. (Филиппиликларга 1:10)

Устувор нарсаларни аниқланг; маънавий ишлар биринчи ўринда бўлиши керак. Баъзи ўйинлар (ўйнайсизми ёки томоша қиласизми) бир неча соат давом этиши мумкин. 22 ёшли Дария қуйидагича деди: «Телевизорда ўйинларни қанча томоша қилиш борасида ойим билан баҳслашиб қолардим. Ахир бу вақтдан яхшироқ фойдаланишим мумкин эди».

Спортга ҳаддан ортиқ кўп диққат қаратиш овқатнинг тузини кўпайтириб юборишга ўхшайди

Ўйлаб кўринг. Ота-онангиз нима устувор экани ҳақида маслаҳат берганида, уларга қулоқ соласизми? Ёши 19 да бўлган Трина шундай айтди: «Укаларим билан ишларимизни қилмай, телевизорда спорт ўйинларини кўриб ўтирсак, ойим уларни томоша қиласизми-қилмайсизми, бу спортчиларга ойлик тўлашади, деб эслатарди. “Сизларга ким тўлайди?” — деб сўрарди. У бу ўйинчиларда аллақачон иши бор, деб айтмоқчи эди. Ҳа, уй вазифаларимизни қилмасак ва бошқа масъулиятларимизни бажармасак, келажакда ўзимизни таъминлай олмасдик. Бошқача қилиб айтганда, ойим спорт билан банд бўлиш ёки уни томоша қилиш ҳаётимиздаги энг муҳим нарса бўлмаслиги керак, деб ўргатган».